Ўзбекистон

Centrum Air ортиқча чипта сотиш амалиётидан  фойдаланмаслигини маълум қилди

Авиакомпания Рақобат қўмитасининг сўровига расмий муносабат билдириб, Тошкент–Урганч рейсидаги вазият форс-мажор ҳолати сабаб юз берганини билдирди.

Centrum Air ортиқча чипта сотиш амалиётидан  фойдаланмаслигини маълум қилди

Рақобат қўмитаси “Centrum Air” ҳамда “Қанот Шарқ” хусусий авиакомпаниялар фаолиятида ортиқча билетлар сотилиши ва истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш ҳолати юзасидан Фуқаро авиацияси агентлигига сўров юборган эди.

 

Centrum Air 19 май куни Тошкент–Урганч йўналишидаги C6089 рейсида юзага келган ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди. Авиакомпания маълумотига кўра, рейс учун мўлжалланган Airbus A330 самолётини чақмоқ ургани сабаб у техник кўрикка олинган ва самолётни мажбурий равишда алмаштиришга тўғри келган.

 

Компания парвозларни жадвал асосида амалга ошириш мақсадида рейсга кичикроқ сиғимдаги Airbus А320 самолётини ажратганини маълум қилди. Натижада 42 нафар йўловчи ушбу рейс билан парвоз қила олмаган.

 

Авиакомпания қайд этишича, хавфсизлик нуқтаи назаридан самолётни алмаштириш ташиш шартномаси ҳамда амалдаги йўловчи ва багаж ташиш қоидаларида белгиланган. Йўловчиларга чипта пулини тўлиқ қайтариш ёки бошқа яқин рейсларга, жумладан бошқа авиакомпаниялар қатновларига бепул қайта бронь қилиш таклиф этилган.

 

Шунингдек, кутиш муддати узоқ давом этган йўловчилар меҳмонхонага жойлаштирилган. Ноқулайликлар учун эса ички рейсларга 50 фоизлик чегирма промокоди, кейинги парвоз учун бепул багаж жойи ҳамда самолётда қулайроқ ўриндиқни бепул танлаш имконияти тақдим этилгани айтилди.

 

Centrum Air C6089 рейсидаги ҳолат оverbuking, яъни самолётдаги ўриндиқлардан ортиқча чипта сотиш билан боғлиқ эмаслигини, вазият форс-мажор ҳолати сабаб юзага келганини таъкидлади.

 

Бундан ташқари, авиакомпания рейслар кечиккан ҳолатларда йўловчиларга олдиндан хабар берилиши, бепул таом ва ичимликлар тақдим этилиши, зарурат туғилганда эса меҳмонхона билан таъминланишини маълум қилди.

 

Компания барча мажбуриятлар амалдаги қонунчилик, жумладан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ва ҳаво ташувлари қоидалари асосида бажарилаётганини билдириб, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Фуқаро авиацияси агентлиги билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

120 дан ортиқ ҳолатнинг 39 тасига газ таъминоти идоралари ходимларининг алоқадорлиги қайд этилди.

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Эндиликда банклар, нотариал идоралар, аэропортлар ва бошқа ташкилотларда айрим ҳужжатларнинг электрон шаклидан фойдаланиш мумкин.

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Марказ 2 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга индивидуал эҳтиёжларидан келиб чиқиб, таълим ва реабилитация хизматларини кўрсатади.

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

WHO Director-General’s Award — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директорининг глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги нуфузли халқаро мукофоти.

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Ҳудудлар бўйича имтиҳон ўринларини тақсимлаш мезонлари ва талаб юқори бўлган жойларда қўшимча имкониятлар яратиш масаласига изоҳ бериш сўралган.

“Болалар — келажагимиз” деган қарашнинг ўзи етарли эмас — Шаҳноза Мирзиёева

“Болалар — келажагимиз” деган қарашнинг ўзи етарли эмас — Шаҳноза Мирзиёева

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари болалар фаровонлигини таъминлаш учун ҳукуматлар, бизнес вакиллари, фуқаролик жамияти ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлигини кучайтириш зарурлигини қайд этди.

“Малика” бозорида қувлашмачоқ: қидирувдаги эркак қочаётганида машинага урилиб кетди

“Малика” бозорида қувлашмачоқ: қидирувдаги эркак қочаётганида машинага урилиб кетди

Фуқаро автомобилга урилганига қарамай, ҳаракатини давом эттирган, бироқ ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинган.

Метродаги “пробка”: “Пахтакор”даги тирбандликка изоҳ берилди

Метродаги “пробка”: “Пахтакор”даги тирбандликка изоҳ берилди

Йўловчилар тўпланишини камайтириш учун поездлар ҳаракати интервалларини қисқартириш чоралари кўрилмоқда.