Ўзбекистон

Тошкентда реклама тахталарини ноқонуний олиб қўйган ходимлар жавобгарликка тортилди

Бизнес-омбудсман аралашувидан сўнг плакатлар тадбиркорларга қайтарилди.

Тошкентда реклама тахталарини ноқонуний олиб қўйган ходимлар жавобгарликка тортилди

Тошкент шаҳрида айрим тадбиркорларга тегишли кўчма реклама тахталарини ноқонуний олиб кетган ходимлар маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Бизнес-омбудсман маълум қилди.

 

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда тадбиркорлик субъектларининг реклама тахталари огоҳлантиришсиз олиб кетилгани ҳақидаги хабарлар тарқалганидан сўнг ҳолат назоратга олинган.

 

Ўрганишлар давомида Яккасарой туманида фаолият юритувчи “Ч.З.” МЧЖ ва бошқа тадбиркорларга тегишли реклама тахталари туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан асоссиз равишда йиғиштириб олиб кетилгани аниқланган.

 

Бизнес-омбудсман аралашувидан сўнг реклама плакатлари тадбиркорларга қайтарилди. Ноқонуний ҳаракатларга йўл қўйган Ободонлаштириш бошқармасининг икки нафар масъул ходими эса маъмурий жавобгарликка тортилган.

 

Бизнес-омбудсман тадбиркорлик субъектларининг мулки қонун билан ҳимоя қилиниши ва унга ноқонуний аралашув маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.