Жаҳон

Ҳиндистон мусулмонларига Ҳайит намозини жамоат жойларида ўқишни тақиқламоқда

Уттар-Прадешдаги масжидларда Ҳайит намозини навбат билан ўқиш тавсия қилинмоқда. Маҳаллий мусулмонлар эса полиция назорати, чекловлар ва ижтимоий тармоқлардаги босим сабаб хавотир кучайганини айтмоқда.

Ҳиндистон мусулмонларига Ҳайит намозини жамоат жойларида ўқишни тақиқламоқда

Ҳиндистоннинг айрим ҳудудларида мусулмонларнинг Қурбон ҳайити намозларини жамоат жойларида ўқишига нисбатан чекловлар кучаймоқда. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Ҳиндистон халқ партияси (BJP) бошқарувидаги Уттар-Прадеш штатида маҳаллий ҳокимият ва полиция мусулмонларни очиқ майдонларда намоз ўқимасликка чақирмоқда. Масжид қўмиталари эса ибодат қилувчилардан Ҳайит намозини навбат билан ўқиш, масжид ташқарисида тўпланмаслик ва намоздан сўнг тезроқ тарқалишни сўрамоқда.

 

Al Жазеэраънинг ёзишича, Мерут туманидаги айрим масжидларда Ҳайит олдидан махсус йиғилишлар ўтказилиб, одамларга баҳслашмаслик, видео олмаслик ва провокацияларга жавоб қайтармаслик бўйича тавсиялар берилган.

 

Маҳаллий мусулмонларнинг айтишича, сўнгги йилларда жамоат жойларида намоз ўқиш билан боғлиқ босим кучайган. Айрим ҳолларда очиқ майдонларда намоз ўқиган фуқароларга нисбатан иш қўзғатилгани, уйлар бузилгани, ҳайдовчилик гувоҳномалари ва паспорт текширувлари билан боғлиқ муаммолар юзага келгани қайд этилган.

 

Уттар-Прадеш бош вазири Йоги Адитянатҳ 18 май куни мусулмонлар Ҳайит намозларини “навбат билан” ўқиши кераклигини билдирган. У Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида “Агар тинч йўл билан рози бўлишса яхши, бўлмаса бошқа усулни қўллаймиз”, деб ёзган.

 

Шунингдек, BJP билан яқин алоқадаги ўнг қанот ҳинду ташкилоти — Vishwa Hindu Parishad (VHP) мамлакат бўйлаб йўлларда намоз ўқишни тўлиқ тақиқлашни талаб қилган. Ташкилот буни мусулмонларнинг “куч намойиши” деб баҳолаган.

 

Мусулмон жамоалари эса кўплаб масжидлар ва Ҳайит намозлари учун ажратилган майдонлар барча ибодат қилувчиларни сиғдира олмаслигини таъкидламоқда. Шу сабаб айрим жойларда намоз қисқа муддатга кўчаларга чиқиб кетиши одатий ҳол экани айтилган.

 

Нашр суҳбатлашган мусулмонлар ҳайит олдидан жамоада хавотир ва босим ҳисси кучайганини билдирган. Уларнинг айтишича, одамлар полиция рейдлари, интернетда тарқаладиган видеолар ёки ижтимоий тармоқлардаги танқидий кампаниялардан хавотир қилмоқда.

 

Аl Jazeera қайд этишича, шунга ўхшаш чекловлар Деҳли ва бошқа BJP бошқарувидаги ҳудудларда ҳам кузатилмоқда. Экспертларга кўра, мусулмонларнинг оммавий диний маросимларига нисбатан назорат кучайиши Ҳиндистонда диний эркинлик ва жамоат жойларидан фойдаланиш билан боғлиқ баҳсларни янада кескинлаштирмоқда.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.