Жаҳон

Нью-Йоркдаги Ла-Гуардиа аэропорти Air Canada самолёти ўт ўчириш машинасига урилгани сабаб ёпилди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор.

Нью-Йоркдаги Ла-Гуардиа аэропорти Air Canada самолёти ўт ўчириш машинасига урилгани сабаб ёпилди

Монтреалдан келаётган Air Canada Express 8646-рейс самолёти Нью-Йоркдаги Ла-Гуардиа аэропортига қўнаётганда ер усти транспорт воситасига урилди ва бу аэропортнинг ёпилишига сабаб бўлди, деб хабар бермоқда Al Jazeera.

 

Нью-Йорк полицияси AFP агентлигига душанба куни самолёт “порт маъмурияти транспорт воситасига урилди” деб маълум қилган. 

 

Reuters'га кўра, ҳодиса натижасида 4 киши жабрланган. Самолётнинг учувчилари жиддий жароҳат олган. ўт ўчириш машинасидаги сержант ва полиция ходимининг суяклари синган, аммо уларнинг ҳолати барқарор. Самолётда 72 йўловчи ва 4 экипаж аъзоси бўлган, ҳозирча йўловчилар орасида жиддий жароҳат олганлар ҳақида маълумот берилмаган.

 

Flightradar24 хабар беришича, CRJ‑ самолёти якшанба кечаси тахминан 24 mph (39 км/соат) тезлик билан транспорт воситасига урилган. Самолёт Air Canada нинг минтақавий ҳамкори Jazz Aviation томонидан бошқарилган.

 

АҚШ Федерал Авиация Администрацияси (FAA) самолёт фавқулодда ҳолати сабабли ЛаГуардиа аэропортига барча рейсларни тўхтатганини эълон қилди. FAA баёнотида аэропорт ёпилиши фавқулодда ҳолат билан боғлиқ эканлиги айтилган, аммо қўшимча тафсилотлар берилмаган.

 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳаларда самолёт бурнининг юқорига эгилган ҳолда шикастланганини кўриш мумкин.

 

Шунингдек, Ла-Гуардиа аэропортининг расмий сайтида аэропортга келаётган самолётлар бошқа аэропортларга йўналтирилгани ёки чиқиш нуқтасига қайтарилгани кўрсатилган.

 

Нью-Йорк шаҳрининг фавқулодда вазиятлар бошқармаси аҳолига аэропорт яқинида йўл ёпилишлари, транспорт кечикишлари бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

 

custom img

Трамп НАТОни АҚШнинг заиф ва ишончсиз ҳамкори деб атади

Шу билан бирга АҚШ президенти ўзини Америка халқининг энг севимли президенти деб билишини таъкидлади.

custom img

Эрон айрим кемаларга Ҳормуз бўғозидан ўтишига рухсат берди

Кемалар махсус протоколлар ва белгиланган қоидаларга риоя қилган ҳолда бўғоздан ўтади.

custom img

Афғонистонда миналар портлаши оқибатида бир йилда қарийб 500 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди

Қурбонларнинг катта қисмини болалар ташкил этмоқда.

custom img

Германияда 17–45 ёшдаги эркаклар учун чет элга чиқиш қоидалари кучайтирилади

Эркаклар мамлакатни уч ойдан ортиқ муддатга тарк этиш учун Бундесвердан рухсат олиши шарт бўлди.

custom img

Озарбайжон Эронга 200 тонна гуманитар ёрдам юборди

Бу Яқин Шарқдаги вазият кескинлашганидан буён учинчи ёрдам партиясидир.

custom img

Павел Дуров: Telegram блокировкаларни четлаб ўтишда давом этади

Россияда Telegram блокланиши ортидан Федерацияда Ўзбекистон SIM-карталарини сотиб олиш кўпаймоқда.

custom img

Россия Украинанинг Краматорск шаҳрига авиабомба ташлади

Ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлди.

custom img

Трамп “Алкатраз” қамоқхонасини қайта очмоқчи

АҚШ Президенти қамоқхона фаолиятини қайта тиклаш учун Конгрессдан 152 миллион доллар сўради.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"