Жаҳон

Австралия осмони қизил тусга кирди

Ғарбий Австралияда “Нарелл” циклони вайронагарчиликларга сабаб бўлди.

Австралия осмони қизил тусга кирди

Ғарбий Австралиянинг шимоли-ғарбий ҳудудларида кузатилаётган кучли тропик “Нарелл” циклони заифлашаётганига қарамай, жиддий талафотлар келтириб чиқармоқда. Мутасаддилар экстремал об-ҳаво шароити ҳали якунланмаганини маълум қилмоқда.

 

Циклон Эксмаус шаҳрида кенг кўламли зарар етказган. Маҳаллий аҳоли тун давомида бошпаналарда қолишга мажбур бўлган. Айни пайтда табиий офат штатнинг Мид-Вест ҳудуди томон ичкарига силжимоқда.

 

Метеорология бюроси маълумотларига кўра, Газкойн ва Мид-Вест қирғоқ ҳудудларининг катта қисми хавф остида қолмоқда. Циклон кучсизланаётганига қарамай, Денамгача бўлган ҳудудларга сезиларли зарар бериши мумкин.

 

Прогнозларга кўра, ҳудудда кучли шамол, жала ёмғир ҳамда Онслоу ва Денам оралиғидаги қарийб 800 километрли қирғоқ чизиғида хавфли сув кўтарилиши эҳтимоли мавжуд.

 

Инфратузилма жиддий зарар кўрди

 

Циклон Эксмаус ҳудудидан ўтиши вақтида шамол тезлиги соатига 250 километргача етган. Натижада айрим биноларнинг томлари учиб кетган, электр ва сув таъминоти узилган. Шаҳардаги эвакуация марказининг ҳам том қисми шикастланган. У ерда 40 га яқин аҳоли вақтинчалик бошпана олгани тахмин қилинмоқда.

 

Шимолда жойлашган Онслоу шаҳрида эса кўчалар сув остида қолган, уй-жойларга сув киргани ҳақида хабарлар бор. Расмийларга кўра, ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

 

Фавқулодда вазият сабаб ҳудуддаги йўллар ёпилган, авиақатновлар тўхтатилган, мактаблар фаолияти вақтинча тўхтатилган ва конь корхоналаридаги ишчилар эвакуация қилинган.

 

Сув таъминотида узилишлар кузатилмоқда

 

Эксмаус ва Онслоу аҳолиси зарур бўлмаган сув истеъмолини чеклашга чақирилган. Электр таъминотидаги узилишлар сабаб Экмаусда сув босими пасайиши ва узилишлар кузатилиши мумкин.

 

Онслоуда эса сув қувурларига етган зарар туфайли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда, бу эса йирик сув захираларига таъсир кўрсатмоқда.

 

Мутахассислар вазиятни мураккаб деб баҳоламоқда, бироқ таъмирлаш ишлари тезкорлик билан олиб борилаётгани қайд этилди.

 

Циклон кенг ҳудудларга ёйилиши мумкин

 

Расмийлар циклон таъсири Перз шаҳри ва жануби-ғарбий ҳудудларгача етиб бориши мумкинлигини билдирмоқда. Ушбу ҳудудларда яқин кунларда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда.

 

Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, ёғингарчилик миқдори 50 миллиметрдан ошиши мумкин, бироқ кучли шамоллар эҳтимоли нисбатан паст.

 

Шу билан бирга, Калбарри ва Гералдтон ҳудудларида кучли шамол кузатилиши мумкин, энг катта хавф эса ички ҳудудларга тўғри келиши прогноз қилинмоқда.

 

custom img

Трамп НАТОни АҚШнинг заиф ва ишончсиз ҳамкори деб атади

Шу билан бирга АҚШ президенти ўзини Америка халқининг энг севимли президенти деб билишини таъкидлади.

custom img

Эрон айрим кемаларга Ҳормуз бўғозидан ўтишига рухсат берди

Кемалар махсус протоколлар ва белгиланган қоидаларга риоя қилган ҳолда бўғоздан ўтади.

custom img

Афғонистонда миналар портлаши оқибатида бир йилда қарийб 500 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди

Қурбонларнинг катта қисмини болалар ташкил этмоқда.

custom img

Германияда 17–45 ёшдаги эркаклар учун чет элга чиқиш қоидалари кучайтирилади

Эркаклар мамлакатни уч ойдан ортиқ муддатга тарк этиш учун Бундесвердан рухсат олиши шарт бўлди.

custom img

Озарбайжон Эронга 200 тонна гуманитар ёрдам юборди

Бу Яқин Шарқдаги вазият кескинлашганидан буён учинчи ёрдам партиясидир.

custom img

Павел Дуров: Telegram блокировкаларни четлаб ўтишда давом этади

Россияда Telegram блокланиши ортидан Федерацияда Ўзбекистон SIM-карталарини сотиб олиш кўпаймоқда.

custom img

Россия Украинанинг Краматорск шаҳрига авиабомба ташлади

Ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлди.

custom img

Трамп “Алкатраз” қамоқхонасини қайта очмоқчи

АҚШ Президенти қамоқхона фаолиятини қайта тиклаш учун Конгрессдан 152 миллион доллар сўради.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"