Ўзбекистон

“Бешқўрғон”даги ёнғинда жароҳатланганлар ва қурбонлар борми?

ФВВ тарқалаётган хабарларга ойдинлик киритди.

“Бешқўрғон”даги ёнғинда жароҳатланганлар ва қурбонлар борми?

Тошкент шаҳрида жойлашган “Бешқўрғон” савдо мажмуасида ёнғин содир бўлган ёнғинда жабрланганлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. ФВВ мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

 

ФВВ маълум қилишича, ёнғин оқибатида фуқаролар орасида жабрланганлар йўқ. Айни пайтда ёнғин сабаблари ҳамда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

 

Шунингдек, вазирлик ижтимоий тармоқларда тарқалган “жабрланганлар бор” мазмунидаги хабарларни асоссиз деб баҳолаб, оммавий ахборот воситалари ва блогерларни ахборот тарқатишда эҳтиёткор бўлишга чақирди.

 

Тошкент шаҳрида жойлашган “Бешқўрғон” савдо мажмуасида 5 апрель куни ёнғин содир бўлган эди. Ёнғин ҳақида соат 15:56 да хабар келиб тушган.

 

Шундан сўнг қутқарув ва ёнғин ўчириш бўлинмалари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни бартараф этиш ишларини бошлаган.

 

Вазирлик маълумотига кўра, ёнғин қисқа вақт ичида назоратга олиниб, унинг кенг ҳудудга тарқалишининг олди олинган. Соат 18:18 да ёнғин тўлиқ ўчирилган.

 

custom img

“Қаҳрамонимизсан, шуни билгин”: Мирзиёев Синдаровни тарихий ғалаба билан табриклади

Президент ёш гроссмейстерга бўлажак ўйинларда  янада улкан омад, куч-ғайрат ва янги зафарлар тилади.

custom img

Ўзбек санъати оғир жудоликка учради

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Доно Бобоханова 80 ёшда вафот этди.

custom img

Тошкентда метро поезди эшиклари очиқ ҳолда ҳаракатланди

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

custom img

Тошкент вилоятида синтетик гиёҳванд модда сақлаган банк ходимлари ушланди

Шунингдек, Россиядан келтирилган синтетик наркотик моддалар тарқалишининг олди олинди.

custom img

Президент Маданият ва санъат ходимлари куни билан соҳа ходимларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев эл-юртга сидқидилдан хизмат қилиб келаётган санъат усталари ва ёш ижрочиларга, барча соҳа ходимларига фидокорона меҳнати учун самимий миннатдорлик билдирди.

custom img

Сирдарёда судья ва банк ходими 7500 АҚШ доллар пора билан қўлга тушди

Судья тадбиркор билан боғлиқ фуқаролик ишини унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Ўзбекистон “World Content Market”да илк бор миллий павильон билан иштирок этмоқда

Москва шаҳридаги йирик медиа бозорда Ўзбекистон 500 дан ортиқ фильм ва сериалларни тақдим этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда қурилиш ҳажми 9 йилда 10 баравардан ошди

Соҳа ва унга ёндош тармоқларда 3,5 миллион нафар аҳоли бандлиги таъминланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"