Ўзбекистон

Тошкент вилоятида синтетик гиёҳванд модда сақлаган банк ходимлари ушланди

Шунингдек, Россиядан келтирилган синтетик наркотик моддалар тарқалишининг олди олинди.

Тошкент вилоятида синтетик гиёҳванд модда сақлаган банк ходимлари ушланди

Тошкент вилоятида йирик миқдордаги синтетик гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган, муқаддам судланган ва ҳозирда пробация назоратида бўлган шахс ҳамда унинг 1995 йилда туғилган шериги Юқоричирчиқ туманидаги дала ҳудудида яширилган жойдан 2 килограмм 381 грамм “Альфа-ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситасини олиб чиқаётган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бошқармаси ва божхона органлари ходимлари томонидан қўлга олинди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу гиёҳвандлик воситалари “Телеграм” мессенжеридаги интернет наркодўкон орқали Россия Федерациясидан олиб кирилган.

 

Шунингдек, яна бир ҳолатда Янгийўл шаҳрида фаолият юритувчи тижорат банкларидан бирининг 2 нафар мутахассиси аввал наркокурерлар Янгийўл туманидаги дала майдонига яшириб кетган 485 грамм “Альфа-ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситасини қабул қилиб олиб, танишининг хонадонида сақлаётганликлари аниқланди. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида улардан ушбу гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. 

 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.