Ўзбекистон

“Қаҳрамонимизсан, шуни билгин”: Мирзиёев Синдаровни тарихий ғалаба билан табриклади

Президент ёш гроссмейстерга бўлажак ўйинларда  янада улкан омад, куч-ғайрат ва янги зафарлар тилади.

“Қаҳрамонимизсан, шуни билгин”: Мирзиёев Синдаровни тарихий ғалаба билан табриклади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шахмат бўйича FIDE Номзодлар турнири ғолиби Жавоҳир Синдаров билан телефон орқали суҳбатлашди.

 

Давлат раҳбари ёш гроссмейстерни Ўзбекистон шахмат тарихида илк бор ушбу нуфузли мусобақада зафар қозониб, тарихий натижага эришгани билан самимий табриклади. 

 

Суҳбат давомида Синдаровнинг турнирда юқори даражадаги ўйин намойиш этиб, 13 партияда 6 та ғалабага эришгани спорт оламида кам учрайдиган натижа экани таъкидланди. Президент Синдаровнинг дунёнинг етакчи шахматчиларига қарши баҳсларда жасорат, юқори маҳорат, кучли ирода ва интеллектуал салоҳият намоён этганини қайд этди. 

 

Президент Синдаровни “қаҳрамон” дея таърифлаб, йил охирида бўлиб ўтадиган жаҳон тожи учун баҳсда ҳам ғалаба қозонишига ишонч билдирди ва унга омад тилади. Давлат раҳбари спортчининг ота-онаси, яқинлари ҳамда мураббийларини ҳам ушбу тарихий ғалаба билан табриклади.

 

Ўз навбатида, Синдаров билдирилган эътибор ва самимий тилаклар учун Президентга миннатдорлик изҳор этди.

 

Маълумот учун, Синдаров аввалроқ 2025-йилги FIDE Жаҳон кубогида эришган ғалабаси учун “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан тақдирланган. 

 

Шунингдек, унга Президент совғаси сифатида уч хонали хонадон топширилган, мураббийлари эса пул мукофотлари билан рағбатлантирилган.

 

Номзодлар турнири ғолиби сифатида Синдаров амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу га қарши жаҳон тожи учун баҳс олиб бориш ҳуқуқини қўлга киритди. Турнирнинг аниқ санаси ва ўтказилиш жойи кейинроқ FIDE томонидан эълон қилинади.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.