Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев Россия делегациясини қабул қилди

Атом энергетикаси ва рақамли соҳаларда ҳамкорликни кучайтириш муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев Россия делегациясини қабул қилди

 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни Россия Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

 

Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлат раҳбарига Россия Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

 

Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш доирасида олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

 

Барча йўналишларда фаол мулоқотлар олиб борилаётгани мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми барқарор ўсиб бормоқда, саноат кооперацияси бўйича муҳим лойиҳалар амалга оширилиб, маданий-гуманитар алмашинув кенгаймоқда.

 

Мамлакатда биринчи интеграциялашган атом электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга оширишга, шунингдек, тинч атом соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.

 

Рақамли технологиялар, ёшлар ва ахборот сиёсати, оммавий ахборот воситалари ҳамда фуқароларнинг ташаббусларини ривожлантириш борасидаги ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш юзасидан келишувларга эришилди.

custom img

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

custom img

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

custom img

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

custom img

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"