Ўзбекистон

Ўзбекистонда март ойида инфляция 0,6 фоизни ташкил этди

Инфляцияга озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошиши таъсир кўрсатган.

Ўзбекистонда март ойида инфляция 0,6 фоизни ташкил этди

Ўзбекистонда 2026 йил март ойида истеъмол нархлари ўртача 0,6 фоизга ошди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

 

Маълумотларга кўра, йиллик истеъмол нархлари индекси (ИНИ) 107,1 фоизни ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,2 фоиз бандга паст (2025 йил март ойида — 110,3 фоиз).

 

Ҳисоботда қайд этилишича, март ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 1,2 фоизга ошган. Шунингдек, ноозиқ-овқат товарлари 0,3 фоизга, аҳолига кўрсатиладиган пуллик хизматлар эса 0,2 фоизга қимматлашган.

 

Озиқ-овқат маҳсулотлари орасида помидор (11,5 фоиз), булғор қалампири (10,0 фоиз), картошка (9,8 фоиз), қовоқ (9,4 фоиз), олма (7,4 фоиз), банан (6,0 фоиз) ва лимон (4,4 фоиз) нархларининг ўсиши инфляцияга асосий таъсир кўрсатган. 

 

Шунингдек, товуқ тухуми (2,1 фоиз), мол гўшти (1,8 фоиз), балиқ (1,7 фоиз), шакар (1,7 фоиз), қўй гўшти (1,2 фоиз), кунгабоқар ёғи (1,0 фоиз), умумий овқатланиш шохобчаларидаги тайёр таомлар (0,8 фоиз) ва биринчи навли буғдой уни (0,6 фоиз) нархлари ҳам ошган.

 

Айни пайтда, бодринг нархи 20,7 фоизга, карам 4,7 фоизга ва пиёз 4,6 фоизга арзонлашиб, инфляция даражасини пасайтирувчи омил сифатида қайд этилган.

 

Ноозиқ-овқат товарлари сегментида томир кенгайтирувчи препаратлар (0,9 фоиз), аёллар кўйлаклари (0,8 фоиз) ва цемент (0,8 фоиз) нархлари ошган. Шу билан бирга, пропан 3,2 фоизга, АИ-92 бензини эса 0,9 фоизга арзонлаган.

 

Хизматлар соҳасида маиший чиқиндилар учун тўлов ва бўяш ишлари хизматлари нархлари 0,9 фоизга ошган бўлса, ички ва халқаро йўловчи ҳаво транспорти тарифлари 4,1 фоизга пасайган.

 

Қайд этилишича, ҳисоб-китоблар 10 мингдан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарида қайд этилган қарийб 1,2 миллионта нархлар асосида амалга оширилган. Таҳлил доирасида 419 турдаги товарлар ва 98 турдаги хизматлар қамраб олинган.

custom img

“Қаҳрамонимизсан, шуни билгин”: Мирзиёев Синдаровни тарихий ғалаба билан табриклади

Президент ёш гроссмейстерга бўлажак ўйинларда  янада улкан омад, куч-ғайрат ва янги зафарлар тилади.

custom img

Ўзбек санъати оғир жудоликка учради

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Доно Бобоханова 80 ёшда вафот этди.

custom img

Тошкентда метро поезди эшиклари очиқ ҳолда ҳаракатланди

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

custom img

Тошкент вилоятида синтетик гиёҳванд модда сақлаган банк ходимлари ушланди

Шунингдек, Россиядан келтирилган синтетик наркотик моддалар тарқалишининг олди олинди.

custom img

Президент Маданият ва санъат ходимлари куни билан соҳа ходимларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев эл-юртга сидқидилдан хизмат қилиб келаётган санъат усталари ва ёш ижрочиларга, барча соҳа ходимларига фидокорона меҳнати учун самимий миннатдорлик билдирди.

custom img

Сирдарёда судья ва банк ходими 7500 АҚШ доллар пора билан қўлга тушди

Судья тадбиркор билан боғлиқ фуқаролик ишини унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Ўзбекистон “World Content Market”да илк бор миллий павильон билан иштирок этмоқда

Москва шаҳридаги йирик медиа бозорда Ўзбекистон 500 дан ортиқ фильм ва сериалларни тақдим этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда қурилиш ҳажми 9 йилда 10 баравардан ошди

Соҳа ва унга ёндош тармоқларда 3,5 миллион нафар аҳоли бандлиги таъминланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"