Жаҳон

АҚШ Эронга қарши урушда нечта самолёт йўқотгани маълум қилинди

Самолёт ҳалокатлари оқибатида жами 6 нафар экипаж аъзоси вафот этган.

АҚШ Эронга қарши урушда нечта самолёт йўқотгани маълум қилинди

АҚШнинг Эронга қарши бир ойдан ортиқ давом этаётган ҳарбий операцияси давомида камида 7 та самолёт йўқ қилинган. Бу ҳақда CNN хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, АҚШнинг дастлабки йўқотишлари 2 март куни содир бўлган. Ўшанда учта F-15 қирувчи самолёти Кувайт ҳудуди устида англашилмовчилик туфайли Кувайт ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари томонидан уриб туширилган.

 

Ҳодисада олти нафар экипаж аъзоси катапулт қилиб қутулиб қолган. Пентагон раҳбари Пит Ҳегсетнинг учувчилар кейинчалик яна Эронга қарши ҳаво ҳужумларида иштирок этиш учун хизматга қайтганини билдирган.

 

Орадан бир ярим ҳафта ўтиб, 12 март куни KC-135 ёнилғи қуйиш самолёти ҳалокатга учради. Ҳодиса оқибатида олти нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлган.

 

АҚШ ҳарбийларига кўра, мазкур самолёт душман ҳужуми натижасида эмас, балки ҳарбий операция давомида бошқа самолёт билан тўқнашув сабаб қулаган. Иккинчи самолёт эса хавфсиз қўнган.

 

27 март куни ой охирида АҚШ ҲҲКнинг E-3 Sentry ҳаводан огоҳлантириш ва бошқарув самолёти Саудия Арабистонидаги шаҳзода Султон авиабазасида учиш-қўниш йўлагида Эрон ҳужуми натижасида йўқ қилинган.

 

CNN хабарида мазкур авиабазага қилинган ҳужум натижасида камида 10 нафар америкалик ҳарбий жароҳат олгани келтирилган. Ҳодисада яна бир ёнилғи қуйиш самолёти ҳам шикастланган.

 

Бундан ташқари, ўтган ойда АҚШнинг F-35 қирувчи самолёти Яқин Шарқдаги авиабазалардан бирида тахминларга кўра, Эрон қўшинлари томонидан ўққа тутилганидан сўнг фавқулодда қўнишни амалга оширган.

 

Сўнгги йўқотилган икки самолёт F-15 ва А-10 Warthong ҳисобланади. Улардан бири уриб туширилган, иккинчиси эса шикастланган ҳолда Кувайтгача етиб борган.

 

Мазкур ҳодисада икки нафар учувчи қутқарилган, бир нафар учувчи эса бедарак йўқолган.

 

АҚШ ҳаво кучлари полковниги бўлган бедарак йўқолган офицер катапульта пайтида жароҳат олган ва ёрдам келгунча тоғ бағрида яширинган. Шу ердан туриб ўзининг жойлашувини АҚШ базасига узатган. Офицер қутқарилгач, тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

custom img

Эронга қарши ҳужумлар минтақага жиддий таъсир кўрсатмоқда — Эрдоған

Туркия урушни тўхтатиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтираётганини маълум қилди.

custom img

АҚШнинг Эронга қарши уруши яқин кунларда қайта бошланиши мумкин — Axios

Сулҳ битими тугаш арафасида, янги музокара санаси ҳали белгиланмаган.

custom img

АҚШ кучлари халқаро сувларда Эрон билан боғлиқ кемаларни қўлга олади — WSJ

АҚШ денгиз блокадаси Яқин Шарқдан ташқарига ҳам ёйилиши режалаштирилмоқда.

custom img

Украинада қуролли шахс супермаркетда отишма уюштирди

Ҳодиса оқибатида 5 киши ҳалок бўлган ва 10 киши жароҳатланган.

custom img

АҚШ Лотин Америкасига ёндашувини ўзгартирмаса, минтақада қўзғолон бўлиши мумкин — Густаво Петро

Колумбия президенти айрим санкциялар сиёсий босим воситасига айланганини таъкидлади.

custom img

Жанубий Суданда 7,5 миллион киши озиқ-овқат ёрдамига муҳтож

БМТ Жанубий Судандаги кескинлашаётган вазиятдан жиддий хавотир билдирди.

custom img

Эрон ҳаво ҳудуди фуқаролик рейслари учун қисман очилди

Мамлакатнинг шарқий қисми парвозлар учун очилган, ғарбий ҳудудлар эса ёпиқ қолмоқда.

custom img

Эрон денгиз флоти душманларга зарба беришга тайёр — Хоманаий

Эрон Олий раҳбари денгиз флоти ҳар қандай таҳдидларга қарши жавоб беришга тайёрлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"