Жаҳон

АҚШ ва Эрон 45 кунлик сулҳ масаласини муҳокама қилмоқда — Axios

Агар келишувга эришилмаса Эроннинг фуқаролик объектларига зарбалар берилиши мумкин.

АҚШ ва Эрон 45 кунлик сулҳ масаласини муҳокама қилмоқда — Axios

АҚШ, Эрон ва бир қатор минтақавий воситачилар урушни тўхтатишга қаратилган 45 кунлик сулҳ бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда манбаларга таяниб Axios хабар берди.

 

Манбаларга кўра, яқин соатлар ичида келишувга эришиш эҳтимоли паст баҳоланмоқда. Бироқ мазкур музокараларга урушнинг янада кескинлашувининг олдини олиш учун "сўнгги уриниш" сифатида қаралмоқда. 

 

Ушбу вазиятда икки босқичли эҳтимолий ҳужум сценарийси кўриб чиқилмоқда. Яъни, музокаралар муваффақиятсиз якунланса, аввал Эрон ҳудудидаги фуқаролик инфратузилмасига кенг кўламли зарбалар берилиши мумкин. Бунга жавобан эса Эрон томонидан Форс кўрфази давлатларидаги энергия ва сув таъминоти объектларига ҳужум уюштирилиши эҳтимоли мавжуд.

 

Маълум қилинишича, АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан Эронга берилган 10 кунлик муҳлат якунланиши арафасида яна узайтирилган. У якшанба куни муддатни қўшимча 20 соатга, сешанба кечгача чўзган. Трамп, шунингдек, АҚШ Эрон билан “чуқур музокаралар” олиб бораётганини билдириб, келишувга ушбу муддат тугамасидан эришиш имконияти мавжудлигини таъкидлаган.

 

Шу билан бирга, у келишувга эришилмаган тақдирда Эрон учун муҳим бўлган инфратузилмаларга зарба бериш эҳтимолини ҳам истисно қилмаган. Манбалар ҳам АҚШ ва Исроил томонидан Эрон энергетика объектларига қарши эҳтимолий кенг кўламли зарбалар режаси тайёр ҳолатда эканини билдирган.

 

Ҳозирда музокаралар Покистон, Миср ва Туркия воситачилигида, шунингдек, АҚШ махсус вакили Стив Уиткофф ҳамда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи ўртасидаги мулоқотлар орқали олиб борилмоқда. АҚШ расмийлари сўнгги кунларда Теҳронга бир неча таклифлар тақдим этилганини, аммо ҳозирча улар қабул қилинмаганини эълон қилган.

 

Манбаларнинг қайд этишича, музокараларда икки босқичли келишув муҳокама қилинмоқда. Биринчи босқичда юқорида келтирилган 45 кунлик сулҳ жорий этилиб, бу даврда урушни тўлиқ якунлаш бўйича келишув ишлаб чиқилиши кўзда тутилган. Иккинчи босқич эса урушни расман тугатишни назарда тутади. Зарур ҳолларда сулҳ муддатини узайтириш эҳтимоли ҳам кўриб чиқилмоқда.

 

custom img

Эронга қарши ҳужумлар минтақага жиддий таъсир кўрсатмоқда — Эрдоған

Туркия урушни тўхтатиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтираётганини маълум қилди.

custom img

АҚШнинг Эронга қарши уруши яқин кунларда қайта бошланиши мумкин — Axios

Сулҳ битими тугаш арафасида, янги музокара санаси ҳали белгиланмаган.

custom img

АҚШ кучлари халқаро сувларда Эрон билан боғлиқ кемаларни қўлга олади — WSJ

АҚШ денгиз блокадаси Яқин Шарқдан ташқарига ҳам ёйилиши режалаштирилмоқда.

custom img

Украинада қуролли шахс супермаркетда отишма уюштирди

Ҳодиса оқибатида 5 киши ҳалок бўлган ва 10 киши жароҳатланган.

custom img

АҚШ Лотин Америкасига ёндашувини ўзгартирмаса, минтақада қўзғолон бўлиши мумкин — Густаво Петро

Колумбия президенти айрим санкциялар сиёсий босим воситасига айланганини таъкидлади.

custom img

Жанубий Суданда 7,5 миллион киши озиқ-овқат ёрдамига муҳтож

БМТ Жанубий Судандаги кескинлашаётган вазиятдан жиддий хавотир билдирди.

custom img

Эрон ҳаво ҳудуди фуқаролик рейслари учун қисман очилди

Мамлакатнинг шарқий қисми парвозлар учун очилган, ғарбий ҳудудлар эса ёпиқ қолмоқда.

custom img

Эрон денгиз флоти душманларга зарба беришга тайёр — Хоманаий

Эрон Олий раҳбари денгиз флоти ҳар қандай таҳдидларга қарши жавоб беришга тайёрлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"