Жаҳон

Эрон разведкаси раҳбари ҳалок бўлди

Исроил Мажид Хадемийни тинч аҳолига қарши зарбаларга алоқадорликда айблади.

Эрон разведкаси раҳбари ҳалок бўлди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) разведка бўлинмаси раҳбари, генерал-майор Мажид Хадемий ҳалок бўлганини тасдиқлади. Бу ҳақда ИИҚК матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Эрон 6 апрель куни ИИҚК разведка бўлинмаси раҳбари Мажид Хадемийнинг ҳалок бўлганини расман тасдиқлади. Корпус маълумотига кўра, у эрта тонгда ўлдирилган. Бироқ унинг ўлими билан боғлиқ бошқа тафсилотлар келтирилмаган.

 

Таъкидланишича, Хадемий 2025 йил июнь ойи ўрталарида, Исролининг Теҳрондаги разведка биносига берган зарбаси оқибатида ўзидан олдин мазкур лавозимда бўлган Муҳаммад Козимийнинг вафотидан сўнг, ИИҚК разведкаси раҳбари этиб тайинланган.

 

Шунингдек, Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Бош штаб раҳбаридан Хадеймининг Исроил армияси томонидан ўлдирилгани ҳақида маълумот олганини маълум қилди. Катснинг сўзларига кўра, генерал Исроил тинч аҳолисига қарши амалга оширилган ҳалокатли ракета зарбалари учун бевосита жавобгар бўлган.

 

“ИИҚК инч аҳолига қарата ўқ узмоқда, биз эса террорчилар етакчиларини йўқ қилмоқдамиз”, — деди Кац.

 

“Эрон раҳбарияти ўзини нишонда тургандек ҳис қилмоқда. Биз уларни бирма-бир йўқ қилиб, овлашни давом эттирамиз”, — дея ваъда берди Исроил мудофаа вазири.

 

Кац Исроил Эроннинг пўлат ишлаб чиқариш ва нефть-кимё саноатига ҳам “жиддий зарар” етказганини, Эрон миллий инфратузилмасини вайрон қилиш ва режимнинг қудратини сусайтириш бўйича ҳаракатларни давом эттиришини таъкидлади.

 

Бундан ташқари Исроил расмийси Эрон раҳбариятини бевосита нишонга олишга ва уларни бирма-бир йўқ қилишга ваъда берди. 

 

custom img

Эронга қарши ҳужумлар минтақага жиддий таъсир кўрсатмоқда — Эрдоған

Туркия урушни тўхтатиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтираётганини маълум қилди.

custom img

АҚШнинг Эронга қарши уруши яқин кунларда қайта бошланиши мумкин — Axios

Сулҳ битими тугаш арафасида, янги музокара санаси ҳали белгиланмаган.

custom img

АҚШ кучлари халқаро сувларда Эрон билан боғлиқ кемаларни қўлга олади — WSJ

АҚШ денгиз блокадаси Яқин Шарқдан ташқарига ҳам ёйилиши режалаштирилмоқда.

custom img

Украинада қуролли шахс супермаркетда отишма уюштирди

Ҳодиса оқибатида 5 киши ҳалок бўлган ва 10 киши жароҳатланган.

custom img

АҚШ Лотин Америкасига ёндашувини ўзгартирмаса, минтақада қўзғолон бўлиши мумкин — Густаво Петро

Колумбия президенти айрим санкциялар сиёсий босим воситасига айланганини таъкидлади.

custom img

Жанубий Суданда 7,5 миллион киши озиқ-овқат ёрдамига муҳтож

БМТ Жанубий Судандаги кескинлашаётган вазиятдан жиддий хавотир билдирди.

custom img

Эрон ҳаво ҳудуди фуқаролик рейслари учун қисман очилди

Мамлакатнинг шарқий қисми парвозлар учун очилган, ғарбий ҳудудлар эса ёпиқ қолмоқда.

custom img

Эрон денгиз флоти душманларга зарба беришга тайёр — Хоманаий

Эрон Олий раҳбари денгиз флоти ҳар қандай таҳдидларга қарши жавоб беришга тайёрлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Эрон разведкаси раҳбари ҳалок бўлди