Сиёсат

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди

Ташриф давомида Қуръон оятлари тиловат қилиниб, қардош халқларга тинчлик ва фаровонлик тилаб, дуо ўқилди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистонга амалий ташриф билан келгач, Президент Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

 

Қайд этилишича, қадимий Бухородан 12 километр узоқликда жойлашган мажмуа минтақадаги энг муҳим зиёратгоҳлардан бири ҳисобланади. Бу ерда XIV асрнинг йирик уламоси – нақшбандия тариқатининг асосчиси Баҳоуддин Нақшбанд дафн этилган.

 

 

Ўзбек ва қозоқ халқларининг дини, маънавий қадриятлари бир. Юртимизда яшаган авлиё ва алломалар Қозоғистонда ҳам эъзозланади. Буюк аждодимиз Баҳоуддин Нақшбанд ана шундай сиймолардан биридир.

 

Ансамбль асрлар давомида шаклланган бўлиб, бугунги кунда унинг таркибида мақбара, Абдулазизхон томонидан зиёратчилар учун қурилган хонақоҳ, иккита масжид, шайбонийлар, аштархонийлар ва манғитлар сулолалари амирлари дафн этилган дахма, шунингдек, сўфийлик тарихига бағишланган музей ўрин олган.

 

 

Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан мажмуа янада обод қилиниб, тарихий қиёфаси тикланди. Аввало, Тоқи миёна дарвозасидан борувчи тарихий йўлак қайта таъмирланди. Тоқи миёна дарвозасининг икки ёни боққа айлантирилган. Музей ва таҳоратхона барпо этилган. Манғитлар сулоласига мансуб бўлган Бухоро оталиғи Дониёлбий қурдирган мадраса таъмирланмоқда.

 

 

Ташриф давомида Қуръон оятлари тиловат қилиниб, қардош халқларга тинчлик ва фаровонлик тилаб, дуо ўқилди.

custom img

Тоқаев Қозоғистонга етиб боргач, Мирзиёевга мактуб йўллади

Қозоғистон етакчиси Бухоро шаҳрига амалий ташрифи чоғида кўрсатган алоҳида меҳмондўстлик ва самимият учун Шавкат Мирзиёевга чин дилдан миннатдорлик билдирган.

custom img

Тоқаевнинг Ўзбекистонга ташрифи якунланди

Тадбир якунлангач олий мартабали меҳмонни Бухоро халқаро аэропортида Ўзбекистон раҳбари кузатиб қўйди.

custom img

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Бухоронинг тарихий мероси билан танишдилар

Ташриф давомида Президентларга тарихий ёдгорликлар ва ҳунармандчилик намуналари намойиш этилди.

custom img

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари сунъий интеллект бўйича хакатонда иштирок этди

Бухородаги АI хакатонда давлат раҳбарларига сунъий интеллект асосидаги инновацион лойиҳалар ва стартаплар тақдим этилди.

custom img

Қозоғистон Президентига ноёб архив материалларининг нусхалари ҳадя қилинди

Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев Бухоро вилояти ҳокимлиги ситуацион маркази фаолияти билан танишди.

custom img

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Бухорода музокара ўтказди

Музокарада томонлар йирик минтақавий лойиҳаларни жадаллаштириш ва “яшил” энергия экспорти бўйича ташаббусларни илгари суриш масалаларини ҳам муҳокама қилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаевни Бухорода кутиб олди

Бугун Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари икки томонлама музокара ўтказади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Валентина Матвиенкони туғилган куни билан табриклади

Ўзбекистон Президенти Россия билан парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"