Жаҳон

Туркияда Нетаняҳуга 4596 йилгача қамоқ жазоси берилиши сўралмоқда

Исроилнинг юқори мартабали амалдорлари геноцид, эркинликдан маҳрум қилиш ва бошқа қатор оғир жиноятларда айбланмоқда.

Туркияда Нетаняҳуга 4596 йилгача қамоқ жазоси берилиши сўралмоқда

Истанбулда “Сумуд флоти” кемаларига нисбатан халқаро сувларда амалга оширилган қуролли аралашув юзасидан тергов якунланиб, 35 нафар гумонланувчига нисбатан айблов хулосаси судга тақдим этилди. Улар орасида Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ҳам бор. Бу ҳақда "Hürriyet" газетаси хабар берди.

 

Бош прокуратуранинг Террор жиноятларини тергов қилиш бўлими олиб борган суриштирувга кўра, Ғазога инсонпарварлик ёрдамини етказиш мақсадида тузилган “Сумуд флоти” кемаларига Исроил хавфсизлик кучлари томонидан халқаро сувларда ҳужум қилинган.

 

Тергов материалларида қайд этилишича, ҳужумни режалаштириш ва амалга оширишда иштирок этгани аниқланган, жумладан ичида Исроил ҳукуматидаги амалдорлар ҳам бўлган 35 нафар шахсга нисбатан ҳибсга олиш қарори чиқарилган ва айблов хулосаси расмийлаштирилган.

 

Прокуратура баёнотида тинч аҳолига қарши ҳужумлар, инсонпарварлик ёрдамининг тўсиб қўйилиши ҳамда аҳолини оғир шароитларга қўйиш каби ҳаракатлар оддий хавфсизлик чораси сифатида баҳоланмаслиги, балки халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан “геноцид” ва “инсониятга қарши жиноятлар” билан бевосита боғлиқлиги таъкидланган.

 

Шунингдек, Туркия фуқароларига нисбатан содир этилган ҳаракатлар мамлакат Конституцияси ва халқаро инсон ҳуқуқлари мажбуриятлари доирасида кўриб чиқилиши зарурлиги қайд этилган. Ҳужжатда давлатнинг бундай ҳолатларда самарали тергов ўтказиш ва суд механизмларини ишга тушириш мажбурияти борлигига эътибор қаратилган.

 

Айблов хулосасида Исроил ҳарбий-денгиз кучлари томонидан амалга оширилган амалиёт халқаро сувларда содир этилгани алоҳида қайд этилган. Шу асосда БМТнинг денгиз ҳуқуқи нормалари ҳамда Туркия жиноят қонунчилиги талаблари асосида иш бўйича тергов бошланган.

 

Айбланувчилар орасида Бинямин Нетаняҳудан ташқари, Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац, собиқ мудофаа вазири Йоав Галлант, шунингдек бошқа юқори мартабали амалдорлар ҳам бор.

 

Прокуратура гумонланувчиларни “инсониятга қарши жиноятлар”, “геноцид”, “эркинликдан маҳрум қилиш”, “қийноқлар” ва бошқа қатор оғир жиноятларда айблаб, ҳар бирига нисбатан алоҳида оғирлаштирилган умрбод қамоқ жазоси ҳамда 1102 йил 9 ойдан 4596 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлашни сўрамоқда.

custom img

Ҳормуз бўғозидаги танглик глобал озиқ-овқат инқирозига олиб келиши мумкин — БМТ

Бўғоз орқали юк ташиш тикланмаса, яқин ойлар ичида озиқ-овқат нархлари кескин кўтарилиши мумкин.

custom img

Ўзбекистон фуқароларига Германиядаги ҳарбий музейга кириш таъқиқланди

Шунингдек, Россия, Украина, Қозоғистон, Озарбайжон, Хитой, Шимолий Корея ва бошқа бир қатор давлатларга ҳам чеклов жорий этилган.

custom img

Макрон АҚШ ва Эронни Ҳормуз бўғозини очишга чақирди

Франция президенти шунингдек, Доналд Трамп ва Масъуд Пезешкианни Исломободда тўхтатилган музокараларни қайта бошлашга ундади.

custom img

АҚШ ва Эрон яқин кунларда тўғридан-тўғри музокараларни тиклаши мумкин — Reuters

Манбаларга кўра, Теҳрон музокараларнинг янги босқичига тайёр, АҚШ позицияси эса ҳали номаълум.

custom img

Саудия Арабистони АҚШдан Ҳормуз блокадасини бекор қилишни талаб қилди

Саудия расмийлари вазият кескинлашганида Баб ал-Мандеб бўғози ҳам хавф остида қолиши мумкинлигини билдирди.

custom img

Хитой танкери АҚШ блокадасига қарамай Ҳормуз бўғозидан ўтди

Хитой АҚШни Эрон нефтини олиш учун Ҳормуз бўғозига ўз танкерларини юборишда давом этиши ҳақида огоҳлантирган эди.

custom img

Эрон араб давлатларидан товон пули талаб қилди

Яқин Шарқ мамлакатлари АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши урушида иштирок этиб, халқаро ҳуқуқни бузганликда айбланмоқда.

custom img

Кремл Петер Мадярни ғалаба билан табриклашдан бош тортди

Россия Президенти матбуот котиби “дўст бўлмаган” давлатларга табрик йўлланмаслигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"