Жаҳон

Эрон ва АҚШ келишувга эриша олмади

Америка делегацияси Исломободни тарк этди.

Эрон ва АҚШ келишувга эриша олмади

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағаийнинг маълум қилишича, Эрон ва АҚШ ўртасида Исломобод шаҳрида ўтказилган музокаралар якунида айрим масалалар бўйича келишувга эришилган бўлса-да, икки ёки учта муҳим йўналишда қарашлар кескин фарқ қилгани сабабли умумий келишувга эришилмаган.

 

Tasnim ахборот агентлиги келтирган маълумотларга кўра, томонлар музокаралар давомида бир қатор масалалар юзасидан ўзаро яқинлашувга эришган. Бироқ асосий масалалар бўйича позициялар мос келмагани музокараларнинг якуний натижасига таъсир кўрсатган.

 

Исмоил Бағаий музокаралар “ишончсизлик муҳити”да ўтганини таъкидлаб, бундай шароитда тезкор келишувга эришиш кутилмаганини қайд этган. Унинг сўзларига кўра, томонлар ўртасидаги тафовутлар чуқур бўлиб қолмоқда.

 

Ж.Д. Венс ҳам Эрон ва АҚШ делегациялари ўртасидаги музокаралар келишувсиз якунланганини маълум қилган. Унга кўра, Америка делегацияси музокаралардан сўнг ҳеч қандай битимга эришмасдан мамлакатга қайтган.

 

“Биз келишувга эриша олмадик. Бу ёмон хабар, Америкадан кўра Эрон учун кўпроқ. Шунинг учун биз келишувга эришмасдан АҚШга қайтамиз. Улар бизнинг шартларимизни қабул қилмади”, дея таъкидлаган у.

 

Tasnim агентлиги ҳам Исломободдаги музокаралар якунида томонлар ўртасида келишув имзоланмаганини тасдиқлаган.

custom img

Қозоғистонда яшаш рухсатномаси учун қозоқ тилини B1 даражада билиш талаб қилинмоқда

Янги тартиб тафсилотлари яқин кунларда расмий манбаларда эълон қилиниши кутилмоқда.

custom img

Сиёсатдан К-pop'гача: ТIМЕ 2026 йилнинг энг нуфузли 100 кишисини эълон қилди

Рўйхатдан сиёсат, санъат, спорт, бизнес ва бошқа соҳаларда фаолият юритаётган етакчи шахслар ўрин олган.

custom img

Исроил ва Ливан вақтинчалик сулҳга эришди

Ҳизбуллоҳ ҳам сулҳга қўшилишга рози бўлган ва Исроилдан қўшинларини олиб чиқишни талаб қилган.

custom img

Туркия Исроилнинг БМТдаги аъзолигини тўхтатишни таклиф қилди

Парламенти раиси Исроил сиёсатини танқид қилиб, халқаро чоралар кўришга чақирди.

custom img

Таиландда энг катта “сув жанги”да 191 киши ҳалок бўлди

Таиландда Сонгкран фестивали вақтида йўл-транспорт ҳодисалари кескин ошиб, 951 та ЙТҲ қайд этилди.

custom img

Садир Жапаров “лайк” сабабли қамалган фуқарони озод қилишга кўрсатма берди

Қирғизистон Президенти Бош прокурорга ҳолатни  ўрганиш бўйича кўрсатма берди.

custom img

АҚШ ва Эрон сулҳни яна икки ҳафтага узайтиришни кўриб чиқмоқда — Bloomberg

Эрон ҳам, АҚШ ҳам ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлашни истамаслиги айтилмоқда.

custom img

Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида Маккага киришга қатъий чекловлар қўйди

2026 йил 18 апрелдан бошлаб Ҳаж визасига эга бўлмаган барча виза тоифасидаги шахсларнинг Маккага кириши ёки у ерда қолиши тақиқланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"