Жаҳон

Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида Маккага киришга қатъий чекловлар қўйди

2026 йил 18 апрелдан бошлаб Ҳаж визасига эга бўлмаган барча виза тоифасидаги шахсларнинг Маккага кириши ёки у ерда қолиши тақиқланади.

Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида Маккага киришга қатъий чекловлар қўйди

Саудия Арабистони ҳаж мавсумига тайёргарлик доирасида зиёратчилар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳаж амалларини хавфсиз ва тартибли ўтказишга қаратилган бир қатор янги чеклов ва тартибларни эълон қилди.

 

Саудия Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 2026 йил 13 апрелдан бошлаб Маккага киришни истаган аҳоли ваколатли органлардан расмий рухсатнома олишлари шарт бўлади. Рухсатномасиз шахсларнинг шаҳарга кириши тақиқланади. Маккада берилган яшаш рухсатномаси эгалари, Ҳаж рухсатномаси борлар ҳамда “Аbsher Individual” ва “Мuqeem” платформалари орқали электрон тарзда берилган ва “Тасреэҳ” тизими билан интеграциялашган иш рухсатига эга шахслар Маккага кира олади.

 

Шунингдек, Умра визаси билан Саудия Арабистонига кирган фуқаролар учун мамлакатни тарк этишнинг якуний муддати 2026 йил 18 апрель этиб белгиланди.

 

Вазирлик қарорига кўра, 2026 йил 18 апрелдан 2026-йил 31 майгача Саудия фуқаролари, Форс кўрфази араб давлатлари фуқаролари, резидентлар ҳамда бошқа визага эга шахслар учун “Nusuk” платформаси орқали Умра рухсатномаларини бериш вақтинча тўхтатилади.

 

Бундан ташқари, 18 апрелдан бошлаб Ҳаж визасига эга бўлмаган барча виза тоифасидаги шахсларнинг Маккага кириши ёки у ерда қолиши тақиқланади. 

 

Ички ишлар вазирлиги ушбу тартибларга риоя қилинмаган тақдирда қонунчиликда белгиланган жазо чоралари қўлланишини маълум қилди.

 

Маълумот ўрнида, “Ҳаж – 2026” мавсумидан бошлаб ҳаж сафарига борувчи ҳар бир зиёратчидан тиббий соғломлик тўғрисидаги расмий гувоҳнома талаб қилинади. Ушбу гувоҳнома Саудия Арабистонининг расмий “Nusuk” платформаси орқали тасдиқланиши лозим.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

2026 йил январидан октябригача давлат тили имтиҳонини биринчи марта топширганларнинг 17,9 фоизи муваффақиятли натижа кўрсатган.