Жаҳон

Исроил ва Ливан вақтинчалик сулҳга эришди

Ҳизбуллоҳ ҳам сулҳга қўшилишга рози бўлган ва Исроилдан қўшинларини олиб чиқишни талаб қилган.

Исроил ва Ливан вақтинчалик сулҳга эришди

Исроил ва Ливан ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишуви кучга кирди. Бу ҳақда АҚШ Президенти Доналд Трамп Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва Ливан Президенти Жозеф Аун билан мулоқотдан сўнг эълон қилди. 

 

Маълумотларга кўра, дастлаб 10 кун давом этиши режалаштирилган келишув кейинчалик узайтирилиши эҳтимоли бор. Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу бу сулҳ Ливан билан “тарихий тинчлик битими”га йўл очиши мумкинлигини айтди.

 

Эрон қўлловидаги Ҳизбуллоҳ сулҳга риоя қилишга рози бўлган. Бироқ ташкилот бутун Ливан ҳудудида ҳужумлар тўлиқ тўхтатилиши ва Исроил қўшинлари эркин ҳаракатланмаслигини талаб қилмоқда.

 

Нетаняҳунинг айтишича, Исроил қўшинлари Ливан жанубида 10 километр чуқурликдаги “хавфсизлик зонаси”да қолади. Лекин бу “Ҳизбуллоҳ”нинг қўшинларни тўлиқ олиб чиқиш талаби билан мос келмайди.

 

АҚШ Давлат департаментига кўра, келишувга мувофиқ, Ливан ҳукумати “Ҳизбуллоҳ”нинг Исроилга ҳужумларини олдини олиш учун аниқ чоралар кўриши керак. Шу билан бирга, мамлакат мудофааси учун асосий масъулият Ливан хавфсизлик кучларига юклатилади.

 

Сулҳ кучга киришидан олдин Исроил мудофаа кучлари Ливан жанубида 380 дан ортиқ нишонга зарба берганини маълум қилди.

 

Ҳозирча келишувнинг кейинги босқичлари номаълум. Доналд Трaмп Исроил ва Ливан етакчиларини Оқ уйга таклиф қилганини билдирган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.