Жаҳон

Садир Жапаров “лайк” сабабли қамалган фуқарони озод қилишга кўрсатма берди

Қирғизистон Президенти Бош прокурорга ҳолатни  ўрганиш бўйича кўрсатма берди.

Садир Жапаров “лайк” сабабли қамалган фуқарони озод қилишга кўрсатма берди

Қирғизистонда ижтимоий тармоқда “лайк” босгани учун қамалган фуқаро билан боғлиқ ҳолат давлат раҳбари эътиборига тушди. Бу ҳақда маҳаллий манбалар xабар бермоқда.

 

Маълум қилинишича, фуқаронинг бувиси Президентга мурожаат йўллаб, набираси Абдулло Исмоилов ижтимоий тармоқларда “лайк” босгани сабабли 1 йил 7 ойга озодликдан маҳрум этилганини билдирган. Унинг сўзларига кўра, йигит Бишкек шаҳрига олиб кетилган.

 

Қирғизистон Президенти мазкур ҳолатга муносабат билдириб, фуқарони фақатгина “лайк” босгани учун жазолашни нотўғри деб баҳолаган.

 

“Прокурор, бу сизнинг ишингиз, бу сизнинг назоратингизда. Лайк учун қўлга олишингиз нотўғри, бу масалани кўриб чиқинг. Текширув ўтказинг. Агар онахоннинг гапи тасдиқланса, йигитни дарҳол озод қилинг. Тушунарлими? Иккингиз ҳам ҳозир ишланг, онахондан маълумотларни олинг. Агар бу ҳақиқат бўлса (озод қилинг), борди-ю бошқа сабаб бўлса, у ҳолда илож йўқ”, — деди Садир Жапаров.

 

Давлат раҳбари Бош прокурорга ушбу ишни ҳар томонлама ва синчиклаб ўрганиш бўйича топшириқ берди. 

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"