Жаҳон

АҚШ ва Эрон сулҳни яна икки ҳафтага узайтиришни кўриб чиқмоқда — Bloomberg

Эрон ҳам, АҚШ ҳам ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлашни истамаслиги айтилмоқда.

АҚШ ва Эрон сулҳни яна икки ҳафтага узайтиришни кўриб чиқмоқда — Bloomberg

АҚШ ва Эрон 21 апрелда муддати тугайдиган вақтинчалик сулҳни тинчлик келишуви бўйича музокаралар ўтказиш учун яна икки ҳафтага узайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда, дея хабар бермоқда Bloomberg.

 

Агентлик суҳбатлашган манбанинг айтишича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги воситачилар энг баҳсли масалаларни, хусусан, Ҳормуз бўғозида кемалар қатновини қайта тиклаш ва Эроннинг уранни бойитиш муаммосини ҳал қилиш учун техник музокараларни ташкил этишга уринмоқда.

 

АҚШ расмийларидан бири Блоомберғга сулҳни узайтириш бўйича ҳеч қандай кафолат йўқлигини айтган. Унинг сўзларига кўра, Вашингтон ҳозирча бунга розилик бермаган. Эрон Ташқи ишлар вазирлиги эса вазият юзасидан изоҳ сўралганда жавоб қайтармаган.

 

Музокаралар жараёнидан хабардор яна бир манба Эрон ҳам, АҚШ ҳам ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланишини истамаслигини билдирган.

 

АҚШ ва Эрон 8 апрелдан бошлаб икки ҳафтага мўлжалланган вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришган эди. Шундан сўнг томонлар Исломободда музокаралар ўтказган, бироқ урушни якунлаш бўйича келишувга эриша олмаган.

 

The New York Times аввал хабар қилганидек, музокараларда АҚШ Эрондан уранни 20 йил давомида бойитмасликни талаб қилган, Теҳрон эса 5 йиллик муддатни илгари сурган. Музокараларнинг яна бир муҳим мавзуси Ҳормуз бўғози орқали денгиз ташувларини қайта очиш бўлган. Бу бўғоздан одатда дунёдаги нефть етказиб беришларнинг бешдан бири ўтади. Бироқ асосий келишмовчилик нуқтаси Эроннинг ядровий дастуридан воз кечиши масаласи бўлиб қолмоқда.

 

Pakistan Geo телеканали манбаларга таяниб, АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларнинг иккинчи раунди келаси ҳафта охирида, 26 апрелгача Исломободда ўтиши мумкинлигини билдирган.

 

АҚШ президенти Доналд Трамп 14 апрель куни 28 февралда бошланган уруш “якунланишга яқин” эканини айтган.

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

Қирғизистон президенти Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон учун ягона сайёҳлик визасини жорий этишни илгари сурди.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

У хизматга бепарволикда гумон қилиниб ҳибсга олинган.