Жаҳон

Сиёсатдан К-pop'гача: ТIМЕ 2026 йилнинг энг нуфузли 100 кишисини эълон қилди

Рўйхатдан сиёсат, санъат, спорт, бизнес ва бошқа соҳаларда фаолият юритаётган етакчи шахслар ўрин олган.

Сиёсатдан К-pop'гача: ТIМЕ 2026 йилнинг энг нуфузли 100 кишисини эълон қилди

Тime журнали 2026-йил учун дунёнинг энг нуфузли 100 кишиси (ТIME 100) рўйхатини эълон қилди. Унда сиёсат, санъат, спорт, бизнес ва бошқа соҳаларда фаолият юритаётган етакчи шахслар жамланган.

 

“Етакчилар” бўлимидан АҚШ президенти Доналд Трамп, Рим папаси Лео ХIV, Мексика президенти Клаудиа Шейнбаум, АҚШ давлат котиби Марко Рубио, Канада бош вазири Марк Карни, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу, Калифорния губернатори Гавин Нюсом, MAGATE раҳбари Рафаэл Гросси ҳамда Хитой етакчиси Си Жинпинг ўрин олган.

 

Aйрим сиёсатчилар ушбу рўйхатга бир неча бор киритилган. Хусусан, Бинямин Нетаняҳу бу рўйхатдан бешинчи бор жой олган. Доналд Трамп ва Си Жинпинг ҳам мунтазам равишда таъсир доираси кучли шахслар қаторига кириб келади.

 

“Артистлар” бўлимига хонанда Люк Комбс, К-pop юлдузи Женни, актрисалар Дакота Жонсон ва Рея Сиҳорн, актёр Жонатан Грофф киритилган.

 

“Пионерлар” қаторидан америкалик космонавт, Артемис ИИ миссияси иштирокчиси Рейд Вайсман, Уолт Дисней вакили Жош Д'Амаро, ошпаз Ненси Силвертон ва бошқалар жой олган.

 

“Титанлар” рукнида голфчи Скотти Шеффлер, дизайнер Ралф Лаурен, Делл асосчиси Майкл Делл ва унинг рафиқаси Сюзан Делл, шунингдек Парамоунт Скйданcе раҳбари Давид Эллисон қайд этилган.

 

“Иконалар” бўлимидан актёр Этан Ҳавке, моделер Викторя Бекҳам, бразилиялик актёр Вагнер Моура ўрин олган.

 

“Инноваторлар” қаторига пойгачи Ландо Норрис, Антҳропиc бош директори Дарио Амодей ҳамда Wалмарт раҳбари Жон Фурнер киритилган.

 

Тime журнали ушбу рейтингни 1999-йилдан буён эълон қилиб келади. Дастлаб у XX асрнинг энг муҳим 100 шахсини ўз ичига олган бўлса, 2004-йилдан бошлаб ҳар йили тузиладиган глобал нуфуз рейтингига айланган.

 

Эслатиб ўтамиз, 2025-йилда журнал “Йил одами” сифатида сунъий интеллект соҳасидаги етакчиларни танлаган эди. 

 

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

custom img

Венгрияда полшалик сайёҳлар автобуси ағдарилиб, 12 киши ҳалок бўлди

Полиция ҳайдовчи ухлаб қолган бўлиши мумкинлигини билдирган. Ҳайдовчи ҳибсга олинган.

custom img

Украина Россияга юзлаб дронлар билан ҳужум қилди: Wildberries омборида ёнғин чиқди

Ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Москва ва бошқа ҳудудлардаги айрим аэропортлар фаолияти чекланди.

custom img

Ислом Махачев UFC тарихидаги рекордни янгилади

34 ёшли MMA жангчиси ирландиялик рақибини мағлуб қилиб, кетма-кет 17-жангида зафар қучди.

custom img

Туркияда ёзги мавсумнинг энг машҳур миллий таомлари маълум қилинди

Совуқ шўрвалар, зайтун мойида тайёрланган сабзавотли таомлар, турли салатлар ва машҳур Мараш музқаймоғи ёзги дастурхоннинг асосий таъмларидан бўлмоқда.

custom img

Исроилнинг Ливан жанубига берган зарбаларидан 11 киши ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида уч нафар бола бор, яна 19 киши жароҳатланган.

custom img

“Ҳормуз бўғози Эронники бўлиб қолади” — Эрон

Эрон Доналд Трампнинг Ҳормуз бўғозини АҚШ ҳудуди деб эълон қилиш ҳақидаги баёнотига жавоб берди

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"