Жаҳон

Эрон делегацияси АҚШ билан музокара ўтказиш учун Исломободга етиб келди

Шунингдек, АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс ҳам Покистонга жўнаб кетган.

Эрон делегацияси АҚШ билан музокара ўтказиш учун Исломободга етиб келди

Эрон расмийлари АҚШ билан ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар учун Покистон пойтахтига етиб келди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Эрон парламенти спикери Муҳаммад Бағир Ғолибоф ва ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи бошчилигидаги делегация Исломободда музокаралар ўтказади.

 

АҚШ томонидан музокараларга вице-президент Жей Ди Вэнс бошчилик қилмоқда. У Покистонга жўнаб кетишидан олдин берган баёнотида, агар Эрон томони музокараларга самимий ёндашса, Вашингтон ҳам очиқ мулоқотга тайёр эканини таъкидлаган.

 

Айни пайтда, Яқин Шарқдаги вазият кескинлигича қолмоқда. Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, Исроил ҳужумлари оқибатида мамлакат бўйлаб ҳалок бўлганлар сони 357 нафарга етган. Қайд этилишича, бу рақам якуний эмас ва қидирув ишлари давом этмоқда.

 

Шу билан бирга, Ливан ва Исроилнинг АҚШдаги элчилари ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтган. Бу икки давлат ўртасидаги илк тўғридан-тўғри алоқа сифатида баҳоланмоқда. Манбаларга кўра, келаси ҳафта АҚШда ўт очишни тўхтатиш бўйича навбатдаги музокаралар ўтказилиши кутилмоқда.

custom img

Болтиқбўйи давлатлари Москвадаги парадга борадиган Словакия етакчисига ўз ҳаво ҳудудини ёпди

Роберт Фицо 9 май парадида қатнашиш учун бошқа парвоз йўналишини топишини айтди.

custom img

Эрон АҚШ билан навбатдаги музокараларда қатнашишни рад этди

Шунингдек, АҚШ вице-президенти бошчилигидаги делегация Эрон билан музокараларнинг янги босқичини ўтказиш учун Исломободга йўл олмоқда.

custom img

АҚШ Ҳормуз бўғози яқинида Эрон кемасини қўлга олди

Теҳрон бу ҳолатни қароқчилик деб атаб, жавоб қайтаришини маълум қилди.

custom img

АҚШда даҳшатли отишма — саккиз нафар бола ҳалок бўлди

Қурбон бўлган болаларнинг ёши бир ёшдан 14 ёшгача экани айтилмоқда.

custom img

Саудия Арабистони Маккага кириш қоидаларини кучайтирди

Ҳаж визасига эга бўлган шахслардан ташқари, бошқа барча турдаги визага эга фуқароларнинг Маккага кириши ёки шаҳарда қолиши тақиқланади.

custom img

Трамп АҚШ ва Эрон ўртасида янги музокаралар бўлишини эълон қилди

АҚШ вакиллари душанба куни Исломободга бориб, Эрон билан учрашув ўтказади.

custom img

Эронга қарши ҳужумлар минтақага жиддий таъсир кўрсатмоқда — Эрдоған

Туркия урушни тўхтатиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтираётганини маълум қилди.

custom img

АҚШнинг Эронга қарши уруши яқин кунларда қайта бошланиши мумкин — Axios

Сулҳ битими тугаш арафасида, янги музокара санаси ҳали белгиланмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"