Жаҳон

Кремл Петер Мадярни ғалаба билан табриклашдан бош тортди

Россия Президенти матбуот котиби “дўст бўлмаган” давлатларга табрик йўлланмаслигини билдирди.

Кремл Петер Мадярни ғалаба билан табриклашдан бош тортди

Россия Венгриядаги парламент сайловларида ғалаба қозонган мухолифат етакчиси Петер Мадярни табрикламайди. Бу ҳақда Россия Президенти матбуот котиби Дмитрй Песков маълум қилди.

 

Песковнинг айтишича, Москва “дўст бўлмаган давлатлар” раҳбарларига табрик йўлламайди. У Венгрия Россияга қарши санкцияларни қўллаб-қувватлаётгани сабабли айнан шундай тоифага киритилганини таъкидлади.

 

Шу билан бирга, журналистнинг “Бу Москва фақат Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан дўст эканлигини англатадими”, деган саволига жавобан у Россия илгари Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан мулоқот олиб борганини қайд этди.

 

Маълумот учун, Венгрия 2022 йил 5 мартдан буён Россия томонидан “дўст бўлмаган давлатлар” рўйхатига киритилган. Шунга қарамай, ўша йил апрель ойида Владимир Путин Орбанни парламент сайловларидаги ғалабаси билан расман табриклаган эди.

 

13 апрель куни ўтказилган брифингда Песков Кремль Венгрия халқининг танловига “ҳурмат билан қараши”ни билдириб, янги раҳбарият билан “прагматик алоқаларни давом эттириш” нияти борлигини ҳам қўшимча қилди.

 

Эслатиб ўтамиз, 12 апрель куни бўлиб ўтган сайловларда ҳукмрон “Фидес” партияси мухолифатдаги “Тиса”га ютқазди. 

 

custom img

Болтиқбўйи давлатлари Москвадаги парадга борадиган Словакия етакчисига ўз ҳаво ҳудудини ёпди

Роберт Фицо 9 май парадида қатнашиш учун бошқа парвоз йўналишини топишини айтди.

custom img

Эрон АҚШ билан навбатдаги музокараларда қатнашишни рад этди

Шунингдек, АҚШ вице-президенти бошчилигидаги делегация Эрон билан музокараларнинг янги босқичини ўтказиш учун Исломободга йўл олмоқда.

custom img

АҚШ Ҳормуз бўғози яқинида Эрон кемасини қўлга олди

Теҳрон бу ҳолатни қароқчилик деб атаб, жавоб қайтаришини маълум қилди.

custom img

АҚШда даҳшатли отишма — саккиз нафар бола ҳалок бўлди

Қурбон бўлган болаларнинг ёши бир ёшдан 14 ёшгача экани айтилмоқда.

custom img

Саудия Арабистони Маккага кириш қоидаларини кучайтирди

Ҳаж визасига эга бўлган шахслардан ташқари, бошқа барча турдаги визага эга фуқароларнинг Маккага кириши ёки шаҳарда қолиши тақиқланади.

custom img

Трамп АҚШ ва Эрон ўртасида янги музокаралар бўлишини эълон қилди

АҚШ вакиллари душанба куни Исломободга бориб, Эрон билан учрашув ўтказади.

custom img

Эронга қарши ҳужумлар минтақага жиддий таъсир кўрсатмоқда — Эрдоған

Туркия урушни тўхтатиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтираётганини маълум қилди.

custom img

АҚШнинг Эронга қарши уруши яқин кунларда қайта бошланиши мумкин — Axios

Сулҳ битими тугаш арафасида, янги музокара санаси ҳали белгиланмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"