Ўзбекистон

Ўзбекистонда дала четларига экин экмаганлар жаримага тортилади

Ҳар йили 1 майга қадар четларига экин экилмаган ерлар ҳамда уларнинг эгалари тўғрисидаги маълумотлар давлат солиқ органларига тақдим этилади.

Ўзбекистонда дала четларига экин экмаганлар жаримага тортилади

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланишни таъминлашга қаратилган янги тартиб жорий этилмоқда. Унга кўра, 2026 йил 14 июлдан бошлаб дала четларига экин экмаган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилади.

 

Қонун билан бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган нормаларга мувофиқ, иккиламчи ижарага олган шахслар томонидан қишлоқ хўжалиги ерларининг дала четларида — канал, суғориш ҳамда коллектор-дренаж тармоқлари атрофида белгиланган майдон ва муддатларда мақбул экин экилмагани учун жарима қўлланади.

 

Жарима миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 1 бараваридан 3 бараваригача, яъни 412 минг сўмдан 1 миллион 236 минг сўмгача этиб белгиланган.

 

Шунингдек, Солиқ кодексига киритилган қўшимчаларга асосан, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳар йили 1 майга қадар мазкур майдонларда экин экилмаган ерлар ҳамда уларнинг эгалари тўғрисидаги маълумотларни давлат солиқ органларига электрон шаклда тақдим этиши шарт. Ушбу маълумотлар асосида экин экилмаган ер участкаларининг тегишли қисми учун ер солиғи ставкаси уч баравар оширилган ҳолда ҳисобланади.

 

Мазкур қонун 2025 йил 15 июлда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ва 31 октябрда Сенат томонидан маъқулланган. Ҳужжат қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш, аҳолини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилиши қайд этилган.

 

Аввалроқ 2025 йил февраль ойида кучга кирган тартибга мувофиқ, томорқа ерларини қаровсиз қолдирган хонадон эгалари учун ҳам уч баравар оширилган солиқ ставкаси жорий этилган эди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар стипендияси нега оширилмаяпти?

Мазкур ҳолатга Олий таълим вазири изоҳ берди.

custom img

Ўзбекистон банк тизими активлари 932 трлн сўмдан ошди

Банкларнинг соф фойдаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36,3 фоизга кўпайиб, 3,1 трлн сўмга етган.

custom img

Бухорода маст ҳайдовчи 5 ёшли болани уриб юборди

Ҳайдовчи бошқарувини йўқотиб автомобиллар билан ЙТҲ содир этган.

custom img

Сурхондарёда медиа ҳафталик якунланди

Тадбир доирасида иштирокчилар ўртасида тажриба алмашуви йўлга қўйилиб, янги медиа лойиҳалар учун замин яратилди.

custom img

Тошкентда йўлларни таъмирлаш учун 14 миллиард сўм ажратилади

Маблағлар ҳокимлик ҳузуридаги шаҳарни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.

custom img

Афғонистондаги зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди

Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида 2-3 баллгача ер силкинишлари қайд этилди.

custom img

Жиззахда солиқдан қарздор заправка хатланди

Шохобчанинг солиқдан 30 млн сўм қарзи бўлган.

custom img

Тошкентда алиментдан қарздор ота спа-салондан топилди

У икки нафар собиқ турмуш ўртоғига алимент тўламай келган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"