Спорт

АҚШда футболчи Лионел Месси фирибгарликда айбланмоқда

Бунга ўтган йилнинг октябрь ойида Венесуэла терма жамоасига қарши ўйинда футболчининг қатнашмагани ва промоутерлик компаниясининг зарар кўргани сабаб бўлган.

АҚШда футболчи Лионел Месси фирибгарликда айбланмоқда

Интер Маями клуби ва Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси Лионел Мессига нисбатан фирибгарлик бўйича айблов қўйилди. Бу ҳақда TmzSports хабар берди.

 

Нашрга кўра, VID промоутерлик компанияси Лионел Месси ва Аргентина Футбол Ассоциацияси (АФА)га қарши кўп миллионли даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Бунга ўтган йилнинг октябрь ойида Венесуэла терма жамоасига қарши ўтказилган, реклама қилинган ўртоқлик учрашувида футболчи иштирок этмагани учун компания зарар кўргани сабаб бўлган.

 

Маълум қилинишича, шартномага мувофиқ, Месси жароҳати бўлмаган тақдирда камида 30 дақиқа майдонда ҳаракат қилиши керак эди. Бироқ, у ўша ўйинда ҳеч қандай жароҳати бўлмаса ҳам, майдонга тушмаган.

 

Даъво суммасининг аниқ миқдори ҳозирча ошкор қилинмаган.

 

Маълумот учун, Месси 2023 йилдан бери Интер Маями сафида тўп сурмоқда.

custom img

Хитойнинг Буюк Хитой деворида Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб-қувватлаш тадбири ўтказилди

Тадбирда нафақат ватандошлар, балки Қирғизистон, Қозоғистон ҳамда бошқа мамлакатлар вакиллари ҳам қатнашиб, Ўзбекистон футболчиларига омад тилади.

custom img

Месси, Роналду ва Ямал: ЖЧ-2026 да рекордлар янгиланиши мумкин

ЖЧ-2026 да голлар ва иштирокчилар сони бўйича янги рекордлар кутилмоқда.

custom img

Ўзбекистон–Колумбия ўйини учун 74 мингдан ортиқ чипта сотилди

18 июн куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон–Колумбия баҳсига қизиқиш рекорд даражага етди.

custom img

ЖЧ–2026 старт олди: Мексика Жанубий Африкани 2:0 ҳисобида мағлуб этди

Мазкур ғалаба Мексика терма жамоаси учун Жаҳон чемпионатининг очилиш ўйинидаги илк ғалабаси бўлди.

custom img

Фабио Каннаваро ЖЧ2026'да энг юқори маош олувчи мураббийлар бешлигига кирди

Жаҳон чемпионатида энг кўп маош олувчи мураббийлар рўйхатини эълон қилинди.

custom img

Ўзбекистонлик мухлисларнинг ярмидан кўпи АҚШ визасини ололмади

ЖЧ—2026 иштирокчи мамлакатларидан 11 тасида виза рад этиш даражаси 40 фоиздан юқори.

custom img

Барча ўзбекистонликларнинг биз билан фахрланишини истаймиз — Фабио Каннаваро

Италиялик мутахассис мундиал олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

custom img

Жалолиддин Машарипов Жаҳон чемпионатида иштирок этмайди

Машарипов миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлаши ҳам мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"