Ўзбекистон

Намангандаги тиббиёт муассасаларида истеъмолчилардан 300 миллион сўм асоссиз олинган

Нархномада кўрсатилган, аммо амалда ишлатилмаган материаллар учун ҳам фуқаролардан тўлов ундирилган.

Намангандаги тиббиёт муассасаларида истеъмолчилардан 300 миллион сўм асоссиз олинган

Наманган вилоятидаги қатор тиббиёт муассасаларида истеъмолчилардан асоссиз ундирилган қарийб 300 миллион сўм маблағни қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича кўрсатма берилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.

 

Маълум қилинишича, текширувлар Рақобат қўмитасининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Тўрақўрғон, Уйчи, Учқўрғон, Чортоқ ва Янгиқўрғон туман тиббиёт бирлашмаларида ўтказилган.

 

Ўрганишлар давомида тиббиёт муассасаларида қўлланилаётган ўлчаш ва синаш воситалари белгиланган муддатларда метрологик кўрикдан ўтказилмагани ҳолда беморларга хизмат кўрсатилгани аниқланган. Шунингдек, нархномада кўрсатилган, аммо амалда ишлатилмаган материаллар учун ҳам фуқаролардан тўлов ундирилган.

 

Натижада, тиббиёт бирлашмалари томонидан қарийб 300 миллион сўм миқдорида асоссиз даромад олингани маълум бўлди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан ҳудудий бошқарманинг махсус комиссияси томонидан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг соҳада хизмат кўрсатиш тартибини белгиловчи қарорлари талаблари бузилгани бўйича иш қўзғатилган.

 

Ишни кўриб чиқиш якунларига кўра, тиббиёт муассасаларига истеъмолчилардан асоссиз ундирилган маблағларни белгиланган тартибда қайтариш юзасидан мажбурий кўрсатмалар берилди.

custom img

Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари бепул санаторийларга юборилади

9 май – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик дастури тасдиқланди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар стипендияси нега оширилмаяпти?

Мазкур ҳолатга Олий таълим вазири изоҳ берди.

custom img

Ўзбекистон банк тизими активлари 932 трлн сўмдан ошди

Банкларнинг соф фойдаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36,3 фоизга кўпайиб, 3,1 трлн сўмга етган.

custom img

Бухорода маст ҳайдовчи 5 ёшли болани уриб юборди

Ҳайдовчи бошқарувини йўқотиб автомобиллар билан ЙТҲ содир этган.

custom img

Сурхондарёда медиа ҳафталик якунланди

Тадбир доирасида иштирокчилар ўртасида тажриба алмашуви йўлга қўйилиб, янги медиа лойиҳалар учун замин яратилди.

custom img

Тошкентда йўлларни таъмирлаш учун 14 миллиард сўм ажратилади

Маблағлар ҳокимлик ҳузуридаги шаҳарни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.

custom img

Афғонистондаги зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди

Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида 2-3 баллгача ер силкинишлари қайд этилди.

custom img

Жиззахда солиқдан қарздор заправка хатланди

Шохобчанинг солиқдан 30 млн сўм қарзи бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"