Ўзбекистон

Ўзбекистонда чорваларда оқсил касаллиги хавфи сабаб санитария ойлиги эълон қилинди

48 та давлатда оқсил касаллигининг янги типлари қайд этилгани маълум қилинди.

Ўзбекистонда чорваларда оқсил касаллиги хавфи сабаб санитария ойлиги эълон қилинди

Ўзбекистонда чорва ҳайвонлари орасида юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида 18 aпрелдан 18 майгача “Чорвачиликда санитария-эпидемия-гигиена” ойлиги эълон қилинди.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Фермерлар кенгаши томонидан фермерлар, деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ва чорвадорларга йўлланган мурожаатда қайд этилишича, бугунги кунда глобал иқлим ўзгариши ва экологик мувозанатнинг бузилиши оқибатида дунёнинг турли ҳудудларида чорва ҳайвонлари орасида янги касалликлар юзага келмоқда.

 

Хусусан, хорижий мамлакатларда чорва моллари ўртасида оқсил (яшур) касаллиги тарқалиш хавфи кучайгани билдирилди. Жаҳон ҳайвонлар соғлиги ташкилоти маълумотларига кўра, 2025–2026 йилларда 48 та давлатда ушбу касалликнинг янги “SAT” типлари аниқланган бўлиб, амалда қўлланилаётган вакциналар уларга қарши тўлиқ ҳимоя бермаслиги қайд этилган.

 

Шу муносабат билан хўжаликларда ветеринария-санитария қоидаларига қатъий риоя этиш, кириш жойларида дезинфекция воситаларини ўрнатиш, бегона шахслар ва транспорт воситаларининг киришини чеклаш, ҳайвонларни сифатли озуқа ҳамда тоза сув билан таъминлаш, ҳудудларни мунтазам тозалаш ва зарарли жониворларга қарши курашиш зарурлиги таъкидланди.

 

Мутасаддилар ҳайвонларда юқори ҳарорат, оғиз бўшлиғи ва туёқларда яра, елин қисмида шикастланиш каби аломатлар кузатилса, дарҳол ветеринария мутахассисларига мурожаат қилиш лозимлигини эслатди. Бундай ҳолатларда ҳайвонларни бошқалардан ажратиш, мустақил равишда дори воситаларини қўлламаслик ҳамда маҳсулотларни ҳудуддан ташқарига чиқармаслик тавсия этилди.

 

Шунингдек, чорва ҳайвонларини ўз вақтида эмлаш касалликларнинг олдини олишда энг самарали чора экани қайд этилди. Қорамоллар йилига икки марта, қўйлар эса йилига бир марта эмланиши лозим.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Фермерлар кенгаши барча фермер ва чорвадорларни мазкур ойлик доирасида профилактик тадбирларни уюшқоқлик билан амалга оширишга чақирди.

 

Касаллик аломатлари аниқланганда мутахассисларга 71-202-12-00 (ички: 210, 218, 323) рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин.

custom img

Россия Ўзбекистонга илк миллий космонавтни тайёрлашда ёрдам беради

Россия Ҳукумати Ўзбекистоннинг космик соҳадаги режаларини қўллаб-қувватлашини ва бу йўналишда ўз тажрибасини тақдим этишга тайёр эканини маълум қилди.

custom img

Ўзбекистонда мобил рақамни бошқа шахс номига ўтказиш соддалаштирилди

Янги хизмат орқали фойдаланувчилар рақамни онлайн тарзда бошқа шахсга ўтказиши мумкин.

custom img

“Долзарб 100 кунлик” дастури: “Ўзбекнефтгаз” илк натижаларни эълон қилди

Дастури доирасида молиявий барқарорлик, модернизация ва инсон капиталини ривожлантириш бўйича муҳим натижаларга эришилгани маълум қилинди.

custom img

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Остонага жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Минтақавий экологик саммит ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг йиғилишида иштирок этади.

custom img

Ўзбекистон Президенти ЖССТ бош директорини қабул қилди

Учрашувда бир қатор соҳаларда амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш, қўшма тадбир ва тадқиқотлар ўтказиш юзасидан келишувларга эришилди.

custom img

Саноатлашган плантация ва чорвачилик лойиҳалари учун 500 гектаргача ер майдонлари аукционга чиқарилади

Шу асосида 2026 йилда Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятида камида 5 тадан йирик лойиҳа бошланади. Лойиҳалар учун сув ва электр таъминоти харажатлари қоплаб берилади.

custom img

Самарқандда Халқаро наркотикларни назорат қилиш қўмитаси Бош котиби билан учрашув ўтказилди

Учрашув давомида Қўмита миссиясининг Ўзбекистонга кутилаётган ташрифига оид амалий масалалар ҳам кўриб чиқилди.

custom img

Ўзбекистонда эндиликда мобил рақамни бошқа шахс номига онлайн ўтказиш мумкин

Хизмат Ягона портал орқали тақдим қилинмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"