Жаҳон

АҚШ ва Исроил ҳаво ҳужумлари оқибатида Эронда 138 минг фуқаролик объекти зарар кўрган

Улар орасида 113 мингдан ортиқ турар-жой бинолари мавжуд.

АҚШ ва Исроил ҳаво ҳужумлари оқибатида Эронда 138 минг фуқаролик объекти зарар кўрган

 

АҚШ ва Исроил томонидан амалга оширилган ҳаво ҳужумлари оқибатида Эронда жами 138 мингга яқин фуқаролик объектига зарар етган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

 

Телеканал хабарида қайд этилишича, зарар кўрган объектлар орасида 113 мингдан ортиқ турар-жой бинолари, қарийб 23,5 минг тижорат бинолари, 300 дан зиёд тиббиёт муассасалари, 32 та университет ҳамда 993 та таълим муассасалари мавжуд.

 

Маълумотларга кўра, зарбалар натижасида мамлакатнинг турли ҳудудларидаги инфратузилма ва ижтимоий объектлар ҳам жиддий талафот кўрган.

 

Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил томонидан Эронга қарши ҳарбий операция бошланган эди. Ҳужумлар давомида Теҳрон ва бошқа йирик шаҳарларга зарбалар берилгани хабар қилинган.

 

Бунга жавобан Эрон томони кенг кўламли қарши операция эълон қилган ҳамда минтақадаги айрим АҚШ ҳарбий объектларига зарбалар йўллаган.

 

7 апрель куни эса АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон билан икки ҳафталик ўзаро сулҳ эълон қилган эди.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"