Ўзбекистон

Саноатлашган плантация ва чорвачилик лойиҳалари учун 500 гектаргача ер майдонлари аукционга чиқарилади

Шу асосида 2026 йилда Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятида камида 5 тадан йирик лойиҳа бошланади. Лойиҳалар учун сув ва электр таъминоти харажатлари қоплаб берилади.

Саноатлашган плантация ва чорвачилик лойиҳалари учун 500 гектаргача ер майдонлари аукционга чиқарилади

Президент Шавкат Мирзиёев ер ресурсларидан янада самарали фойдаланишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

 

Маълум қилинишича, сўнгги беш йилда Ўзбекистонда ер муносабатларини ислоҳ қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилди. Хусусан, ер ажратиш ваколати ҳокимлардан олиниб, ер участкаларини аукцион орқали реализация қилиш тартиби жорий этилди. Шу даврда 616,3 минг гектар ер аукцион орқали ажратилди, бюджетга 1,4 триллион сўм тушум таъминланди.

 

Ернинг ҳақиқий эгаси пайдо бўлиши натижасида ҳар бир гектардан олинаётган даромад 3 карра ошиб, 50-60 миллион сўмга етган. Бугун ушбу ерларда ҳар йили 539 триллион сўмлик маҳсулот етиштирилиб, 2,1 миллиард долларлик экспорт амалга оширилмоқда.

 

Шу билан бирга, соҳада ҳал этилиши лозим бўлган қатор масалалар ҳам борлиги кўрсатиб ўтилди.

 

Жумладан, ерлар аукцион орқали ажратилаётган бўлса-да, ижарачиларнинг ундан фойдаланишдаги мустақиллиги ҳали етарли эмас. Шу сабабли 117,6 минг гектар ер ҳозиргача сотилмасдан турибди.

 

Шу боис қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага беришнинг янги тизимини жорий этиш, жорий йилда яна 100 минг гектар ерни янги тартиб асосида аукционга чиқариш режалаштирилган. Бу борада, айниқса, ердан фойдаланишда иқтисодий рағбатларни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

 

Хабарга кўра, ўтган йили водий вилоятлари, Жиззах, Тошкент вилоятлари ва Қорақалпоғистонда сотилган ерларда экинларни мустақил жойлаштириш бўйича жорий этилган тажриба яхши самара бергани таъкидланди. Хусусан, 2025 йилда 20 минг гектар ернинг 16 минг гектарида тадбиркорлар ўзлари танлаган юқори даромадли ва экспортбоп экинларни экиб, 150 миллион долларлик экспорт учун замин яратган. Энди ушбу тажрибани кенгайтириш, ердан фойдаланувчиларга янада кўпроқ иқтисодий эркинлик бериш муҳимлиги қайд этилди.

 

Саноатлашган плантация ва чорвачилик лойиҳалари учун 50 гектардан 500 гектаргача ер участкаларини аукционга чиқариш, шу асосида жорий йилнинг ўзида ҳар бир вилоятда камида 5 тадан йирик лойиҳаларни бошлаш белгиланди. Ушбу лойиҳалар учун сув ва электр таъминоти харажатларини қоплаб бериш, 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йилгача арзон кредитлар ажратиш, кредит фоиз ставкаларини компенсация қилиб бериш, етиштирилган маҳсулотни қадоқлаш харажатларининг 50 фоизгача қисмини субсидиялаш каби қатор молиявий қўллаб-қувватлаш жорий этилиши таъкидланди.

 

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

custom img

Мактабларга талаб ошади: жорий йилда 1-синфга 800 минг бола қабул қилинди

Барча туманларда бўш давлат бинолари хусусий мактаб очиш учун 10 йилга бепул ижарага берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"