Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев Россия делегациясини қабул қилди

“ИННОПРОМ” кўргазмаси доирасида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, янги технологик ва саноат лойиҳаларини амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Россия делегациясини қабул қилди

 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 20 апрель куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси доирасида Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди.

 

Учрашувда Татаристон, Бошқирдистон республикалари, шунингдек Ленинград, Киров, Иркутск ва Омск вилоятлари ҳамда Россиянинг йирик саноат компаниялари раҳбарлари иштирок этди.

 

Суҳбат аввалида Денис Мантуров Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг самимий саломи ва эзгу тилакларини Ўзбекистон Президентига етказди.

 

Ўзбекистон Президенти 35 дан ортиқ давлатдан 10 мингдан зиёд бизнес вакиллари иштирок этаётган «ИННОПРОМ» халқаро кўргазмаси муваффақиятли ташкил этилганини алоҳида таъкидлади.

 

Учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, эришилган келишувларни амалиётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.

 

Томонлар савдо айланмасининг барқарор ўсиб бораётгани, саноат, энергетика, транспорт, металлургия, кимё, тинч атом ва бошқа муҳим соҳалардаги қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётганини мамнуният билан қайд этдилар.

 

Шунингдек, саноат кооперациясини ривожлантириш, ҳудудлараро алоқаларни кучайтириш ва тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, энергия самарадорлиги, сув хўжалиги, киберхавфсизлик ва сунъий интеллект каби истиқболли йўналишларда янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувлар қўллаб-қувватланди.

 

Бундан ташқари, техник олийгоҳлар негизида иқтисодиётнинг устувор тармоқлари учун муҳандис кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

 

Учрашув якунида Россия ҳудудлари ва йирик компаниялари вакиллари томонидан Ўзбекистонда янги инвестиция ва саноат лойиҳаларини амалга ошириш бўйича аниқ таклифлар тақдим этилди.

custom img

МДҲ мамлакати ташқи ишлар вазирлари учрашди

МДҲ мамлакатлари шерикликни ҳар томонлама мустаҳкамлашга қаратилган 10 та қарорни қабул қилди.

custom img

Саида Мирзиёева Сергей Кирийенко билан учрашув ўтказди

Савдо, IT ва энергетика соҳаларида қўшма лойиҳалар кўриб чиқилди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Россия делегациясини қабул қилди

Атом энергетикаси ва рақамли соҳаларда ҳамкорликни кучайтириш муҳокама қилинди.

custom img

Тоқаев Қозоғистонга етиб боргач, Мирзиёевга мактуб йўллади

Қозоғистон етакчиси Бухоро шаҳрига амалий ташрифи чоғида кўрсатган алоҳида меҳмондўстлик ва самимият учун Шавкат Мирзиёевга чин дилдан миннатдорлик билдирган.

custom img

Тоқаевнинг Ўзбекистонга ташрифи якунланди

Тадбир якунлангач олий мартабали меҳмонни Бухоро халқаро аэропортида Ўзбекистон раҳбари кузатиб қўйди.

custom img

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Бухоронинг тарихий мероси билан танишдилар

Ташриф давомида Президентларга тарихий ёдгорликлар ва ҳунармандчилик намуналари намойиш этилди.

custom img

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари сунъий интеллект бўйича хакатонда иштирок этди

Бухородаги АI хакатонда давлат раҳбарларига сунъий интеллект асосидаги инновацион лойиҳалар ва стартаплар тақдим этилди.

custom img

Қозоғистон Президентига ноёб архив материалларининг нусхалари ҳадя қилинди

Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев Бухоро вилояти ҳокимлиги ситуацион маркази фаолияти билан танишди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"