Ўзбекистон

Самарқандда жисмоний тарбия ўқитувчиси ўқувчиларни калтаклади

У кечаси 4 нафар ўқувчиларни уйидан олиб чиқиб кетган.

Самарқандда жисмоний тарбия ўқитувчиси ўқувчиларни калтаклади

Самарқанд вилояти Нуробод туманида мактаб ўқитувчиси билан боғлиқ ҳолат юзасидан хизмат текшируви ва тергов ҳаракатлари бошланди. Бу ҳақда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълум қилди.

 

Қайд этилишича, тумандаги 20-мактабнинг жисмоний тарбия ўқитувчиси вояга етмаган ўқувчиларга нисбатан зўравонлик ишлатгани ҳақидаги хабарлар юзасидан ҳолат атрофлича ўрганилмоқда.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, педагог кечки вақтда тўрт нафар ўқувчини яшаш манзилидан олиб чиқиб, уларга нисбатан куч ишлатган. 

 

Вилоят бошқармаси таълим муассасаларида ҳар қандай босим, психологик ёки жисмоний зўравонлик мутлақо қабул қилинмаслигини ҳамда бундай ҳолатлар қатъий қораланишини таъкидлаган.

 

Ҳозирда ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда атрофлича ўрганилмоқда. Ўрганиш якунларига кўра қўшимча маълумот тақдим этилиши маълум қилинди.

custom img

Боғча болалари ўртасида “Табиат болалар нигоҳида” расмлар танловининг финал босқичи ўтказилди

Ғолиб бўлган иштирокчиларнинг ишлари Самарқандда ўтказиладиган Глобал экологик фонднинг VIII ассамблеяси ва “Eco Expo Central Asia 2026” халқаро кўргазмасида тақдим этилади.

custom img

Солиқ қўмитаси тадбиркорларни сохта электрон хатлар ҳақида огоҳлантирди

Қўмита солиқ органларининг барча расмий хабарлари фақат солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилишини билдирди.

custom img

Ўзбекистондаги иккита компания Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига киритилди

Изоҳларга кўра, мазкур корхоналар пахта целлюлозасини Россиянинг ҳарбий-саноат корхоналарига етказиб беради.

custom img

Термиз давлат университетининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги тажрибаси ўрганилмоқда

Термиз давлат университетида олий таълим ташкилотлари раҳбарлари учун ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

custom img

Швеция ва Дания миграция идоралари вакиллари билан учрашув ўтказилди

Учрашувда Ўзбекистонда амалга оширилаётган инсон ҳуқуқлари ислоҳотлари ва миграция тизимидаги ўзгаришлар тақдим этилди.

custom img

Бухорода йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчи 10 суткага қамалди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ўрганилиб, қоидабузар ҳайдовчига нисбатан чора кўрилди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Боғимайдон маҳалласидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди

Маҳаллада 70 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари фаолият юритмоқда, натижада 1 048 нафар ёшдан 949 нафарининг бандлиги таъминланган.

custom img

Тошкентда йилига 3 миллион харидорга хизмат кўрсатадиган мажмуа қурилди

Лойиҳага 25 миллион доллар инвестиция йўналтирилиб, 2 минг нафар фуқаро иш билан таъминланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"