Ўзбекистон

Ўзбекистондаги иккита компания Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига киритилди

Изоҳларга кўра, мазкур корхоналар пахта целлюлозасини Россиянинг ҳарбий-саноат корхоналарига етказиб беради.

Ўзбекистондаги иккита компания Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига киритилди

Европа Иттифоқи консуллиги Россиянинг Украинага қарши уруши сабаб янги — 20-санкциялар пакетини тасдиқлади. Баёнотда ушбу чекловлар сўнгги икки йил ичидаги энг йирик пакет ҳисобланиши келтирилган, дея ёзмоқда DW.

 

Янги пакетга кўра, Россиянинг ҳарбий-саноат комплекси билан боғлиқ 58 та компанияга нисбатан санкциялар қўлланилди. Улар орасида Хитой, БАА, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Беларусда жойлашган 16 та ташкилот ҳам бор.

 

Ўзбекистоннинг 2 та компанияси — Фарғона Кимё Заводи ва Raw Materials Cellulose ҳам Европа иттифоқининг 20- пакети доирасидаги санкциялар рўйхатига киритилди. Бу ҳақда иқтисодчи Отабек Бакиров хабар берди.

 

 

Маълум қилинишича, Фарғона ва Жиззахда жойлашган ҳар икки компания пахтадан целлюлоза ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

 

“Изоҳларга кўра, мазкур корхоналар пахта целлюлозасини Россиянинг ҳарбий-саноат корхоналарига (порох ишлаб чиқариш учун) етказиб беришган”, — дея ёзган Отабек Бакиров.

 

Хабарга кўра, аввалроқ Фарғона Кимё Заводини назорат қилувчиси сифатида ўзбекистонлик тадбиркор дейилган ва уч давлат фуқаролигига эга Рустам Мўминов ЕИнинг 19- пакет санкцияларига киритилган.

 

Шунингдек, янги санкциялар рўйхатига 120 нафар жисмоний ва юридик шахс киритилган. Чекловлар Россия иқтисодиётининг урушни молиялаштираётган асосий тармоқларига қаратилган.

 

Санкциялар доирасида Россиянинг “соя флоти” рўйхати яна 46 та кема билан кенгайтирилди. Танкерлар савдосида ишончлилик текширувлари жорий этилди. ЕИ мамлакатларида Россия музқаёрарлари ҳамда суюлтирилган табиий газ (STG) ташувчи танкерларига техник хизмат кўрсатиш тақиқланади. 2027 йилдан бошлаб эса Россия билан боғлиқ компанияларга STG терминаллари хизматлари кўрсатилмайди.

 

Бундан ташқари, Туапсе ва Мурманск портлари, 20 та Россия банки ҳамда учинчи давлатлардаги тўртта молиявий муассаса билан транзаксиялар тақиқланади. Криптоактивлар соҳасида ҳам чекловлар жорий этилиб, A7A5 стейблкоини ва RUBx криптовалютаси санкциялар рўйхатига киритилди. ЕИ компанияларига рақамли рублни ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш ҳам ман этилди.

 

ЕИ, шунингдек, сонли дастурий бошқарувга эга станоклар ва радиоқурилмаларни Қирғизистонга экспорт қилишни тақиқлади. Баёнотда қайд этилишича, бундай маҳсулотлар кўпинча ушбу давлат орқали Россияга етказиб берилади.

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.