Ўзбекистон

Термиз давлат университетининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги тажрибаси ўрганилмоқда

Термиз давлат университетида олий таълим ташкилотлари раҳбарлари учун ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

Термиз давлат университетининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги тажрибаси ўрганилмоқда

22 апрель куни Термиз давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Спорт вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган ўқув-амалий семинар ва спорт ҳафталигига старт берилди. Мазкур тадбир олий таълим ташкилотлари раҳбарлари учун амалий тажриба алмашиш, спорт соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ҳамда илғор моделларни оммалаштиришга қаратилган.

 

 

Маълум қилинишича, тадбирда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғротбой Шарипов,  Спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, иштирок этиб, жисмоний тарбия ва спортни олий таълим тизими билан уйғунлаштириш, талабалар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш бугунги куннинг устувор вазифаларидан бири эканини алоҳида таъкидладилар. 

 

 

Мазкур семинар 2026 йил 7 апрель куни Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилгани билан аҳамиятлидир. 

 

Тадбир доирасида олий таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида “Соғлом ҳаёт учун ўн минг қадам” шиори остида оммавий юриш марафони ташкил этилди. Бу ташаббус раҳбарларнинг шахсий намунаси орқали ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга хизмат қилади. 

 

 

Семинарнинг асосий қисми Термиз давлат университетининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги илғор тажрибасини ўрганишга бағишланди. Университет ҳудудида бугунги кунда 18 та спорт иншооти фаолият юритмоқда. Жумладан, 6 та ёпиқ ва 12 та очиқ спорт майдонлари орқали талабалар учун кенг имкониятлар яратилган. 

 

Сўнгги йилларда мазкур соҳани ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, 2025 йилда спорт инфратузилмасини янгилаш ва модернизация қилиш ишларига 4,7 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. Шу билан бирга, спорт клублари фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 3,2 миллиард сўм ажратилди. 

 

 

Натижада университетда профессионал футбол, футзал, гандбол ва волейбол жамоалари шакллантирилиб, миллий ва халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этмоқда. Талабалар 2025 йил давомида жами 309 та медални қўлга киритиб, университетнинг республика миқёсидаги нуфузини янада оширишга ҳисса қўшди. 

 

Тадбир доирасида талаба-қизлар ўртасида футбол бўйича “Вазир кубоги” мусобақасига ҳам старт берилди. Унда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган 14 та жамоа иштирок этмоқда. Мазкур мусобақа хотин-қизларни спортга кенг жалб этиш, уларнинг жисмоний фаоллигини ошириш ва ёшлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади. 

 

Семинар иштирокчилари университетда ташкил этилган спорт клублари, замонавий инфратузилма, шунингдек, спорт тиббиёти ва машғулот жараёнлари билан бевосита танишмоқда. Бу эса олий таълим тизимида спортни ривожлантириш бўйича амалий ва самарали механизмларни шакллантиришга замин яратади. 

 

 

Шу билан бирга, университетда хорижий мутахассислар иштирокида машғулотлар йўлга қўйилган бўлиб, бу таълим ва спорт сифатини халқаро стандартлар асосида оширишга хизмат қилмоқда. 

 

Мазкур тадбирлардан кўзланган асосий мақсад — олий таълим муассасаларида спорт инфратузилмасидан самарали фойдаланиш, талабаларни соғлом турмуш тарзига жалб қилиш ҳамда “Термиз тажрибаси”ни республика миқёсида кенг жорий этишдан иборат. 

 

Семинар ва спорт ҳафталиги доирасидаги тадбирлар 24 апрелга қадар давом этади.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"