Ўзбекистон

Швеция ва Дания миграция идоралари вакиллари билан учрашув ўтказилди

Учрашувда Ўзбекистонда амалга оширилаётган инсон ҳуқуқлари ислоҳотлари ва миграция тизимидаги ўзгаришлар тақдим этилди.

Швеция ва Дания миграция идоралари вакиллари билан учрашув ўтказилди

23 апрель куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида Миллий марказ директорининг Швеция Миграция агентлиги ва Дания Иммиграция хизмати вакиллари билан икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди.

 

Мулоқотлардан мақсад – инсон ҳуқуқлари соҳасида ўзаро ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликнинг истиқболли йўналишлари ҳамда шаклларини ўрганишдан иборат бўлди. Шунингдек, миграция ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича Ўзбекистондаги ҳолат юзасидан ахборот алмашилди.

 

Учрашувда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов, Швеция Миграция агентлиги катта таҳлилчиси Эмма Симичич ва Дания Иммиграция хизматининг Халқаро алоқалар департаменти раҳбари, катта маслаҳатчи Алекс Хемингсон иштирок этди.

 

Суҳбат давомида А. Саидов Миллий марказ фаолиятининг асосий жиҳатларига батафсил тўхталди. Меҳмонларга Миллий марказнинг вазифалари, тузилмаси ҳамда мамлакатда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш борасидаги асосий ютуқлари тўғрисида маълумот тақдим этилди.

 

Миллий марказ директори фаолиятнинг тўртта асосий йўналиши: қонунчилик, институтционал, таълим ва мониторинг ҳақида алоҳида сўз юритди. Қонунчилик йўналиши бўйича янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилингани, ушбу Асосий Қонуннинг иккинчи бўлими амалда Ҳуқуқлар тўғрисидаги биллни ташкил этиши қайд этилди. Конституцияда илк бор Ўзбекистон фуқароларининг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро органларга мурожаат қилиш ҳуқуқи мустаҳкамланди. Бу ҳуқуқни Асосий Қонунда мустаҳкамлаш Ўзбекистон томонидан Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг Биринчи факультатив баённомаси ратификация қилиниши натижасида мумкин бўлди.

 

Мониторинг йўналиши бўйича Миллий марказ директори мамлакатда кўп босқичли тизим: парламент, ижро этувчи, суд ва жамоатчилик мониторинги, шунингдек, БМТнинг шартномавий органларига даврий маърузаларни тақдим этиш орқали амалга ошириладиган халқаро мониторинг фаолият юритаётганини тушунтирди. Шунингдек, 2026 йил 21-22 апрель кунлари Ўзбекистон делегацияси Женевада Ирқий камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция юзасидан даврий маърузасини тақдим этгани ҳақида маълумот берилди.

 

Суҳбат давомида Миллий марказ директори 2018 йилдан буён Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми (икки йилда бир марта) ўтказиб келинаётганини ҳам айтди. Жорий йилда Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар ҳамда Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги иккита халқаро пактнинг 60 йиллигига бағишланган бешинчи форум бўлиб ўтади.

 

Хорижий идоралар вакиллари ташрифларининг мақсади ва тафсилотлари ҳақида маълумот берди. Эмма Симичич ва Алекс Хемингсон ўз идораларининг Келиб чиқиш мамлакатлари тўғрисидаги маълумотларни (Country of Origin Information — COI) йиғиш бўлинмаларида фаолият юритади. Бўлинмаларнинг асосий вазифаси Швеция ва Данияда яшаш учун рухсатнома сўраб мурожаат қилган шахсларнинг келиб чиқиш мамлакатларидаги вазият ҳақидаги маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилишдан иборат. Шу билан бирга, ҳар икки вакил ўз бўлинмалари якка тартибдаги аризалар бўйича қарор қабул қилмаслигини, балки фақат тегишли идораларни таҳлилий маълумотлар билан таъминлашини алоҳида таъкидлади.

 

Хорижий меҳмонлар Скандинавиянинг икки давлати қўшма ташрифи уларнинг географик яқинлиги ва тўпланган ҳамкорлик тажрибаси билан боғлиқлигини тушунтирди. Алекс Хемингсоннинг қайд этишича, Дания миграция қонунчилиги масалаларида Европа Иттифоқи меъёрларини қўллашнинг ўзига хос жиҳатлари туфайли Швецияга эмас, асосан Норвегияга таянади.

 

Хорижий идоралар вакиллари ўзларини қизиқтирган масалаларни белгилаб олдилар. Бу ўринда асосан Ўзбекистонда турли соҳаларда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг бориши ва натижалари, фуқаролик ҳолатини қайд этиш ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар тизимининг ҳолати, шунингдек, сўнгги йилларда Ўзбекистондан миграция оқимларининг ҳаракати ҳақида сўз борди.

 

Эмма Симичичнинг таъкидлашича, кейинги йилларда Швецияда Ўзбекистон фуқаролари томонидан миграция динамикасида силжиш кузатилмоқда ва айнан шу ҳолат Ўзбекистондаги вазиятни батафсилроқ ўрганишга сабаб бўлган. У, шунингдек, Швеция ва Ўзбекистон ўртасида миграция масалалари бўйича икки томонлама музокаралар олиб борилаётгани, бироқ ўзи вакиллик қилаётган идора уларнинг иштирокчиси эмаслигини қайд этди.

 

Шу билан бирга, томонлар миграция соҳасидаги ҳуқуқий базани кўриб чиқдилар. Марказ директори Ўзбекистон Миграция агентлиги Ташқи ишлар вазирлигига эмас, балки бевосита ҳукуматга ҳисобдор эканини тушунтирди. Ўзбекистон бир қатор давлатлар: Россия, Қозоғистон, Жанубий Корея, Япония, Германия, Буюк Британия, БАА, Саудия Арабистони, Туркия ва АҚШ билан меҳнат миграцияси бўйича икки томонлама битимларга эга. Ҳозирда Скандинавия мамлакатлари билан келишувлар мавжуд эмас. Шунингдек, Ўзбекистон Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) ҳамда БМТнинг Қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссарлиги Бошқармаси билан ҳамкорлик қилади.

 

Учрашув якунида томонлар ахборот алмашиш, одам савдосига қарши курашиш ҳамда қонуний меҳнат миграциясини қўллаб-қувватлаш соҳаларида ҳамкорликдан ўзаро манфаатдор эканини билдирди. Ўзбекистон томони меҳмонларга Миллий марказ фаолияти ҳамда мамлакатимизнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларини бажараётгани тўғрисида инглиз ва рус тилларидаги ёзма материалларни тақдим этди. Хорижий вакилларга Инсон ҳуқуқлари бўйича бешинчи Самарқанд форумида иштирок этиш учун таклифнома юборилди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг матбуот хизмати

custom img

Сув хўжалигида соғлом ва замонавий бошқарув тизими жорий этилмоқда

Янги тизим доирасида сув инфратузилмаси лойиҳалари ягона электрон платформага ўтказилади.

custom img

Наманганда дарёда чўкиб кетган бир нафар фуқаронинг жасади топилди

Жорий мавсум давомида чўмилиш тақиқланган ҳудудларда сувга тушиш оқибатида бир неча киши ҳалок бўлган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Давлат раҳбари Остона шаҳрида “Келажак ўйинлари” учинчи халқаро мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистони билан устувор лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

custom img

Капитал бозори ислоҳ қилинади: Қонунчилик палатаси янги қонун лойиҳасини маъқуллади

Ҳужжат капитал бозорини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, янги молиявий воситаларни жорий этиш ҳамда инвесторлар ҳуқуқларини кучайтиришни назарда тутади.

custom img

Жанубий Кореяга ишга юборишдаги 90 млн долларлик иш бўйича суд бошланади

Жиноят иши доирасида тўрт нафар шахсга нисбатан бир қатор оғир моддалар билан айблов эълон қилинган.

custom img

Қарийб 600 миллион сўм ютуққа эга “Йил ўқитувчиси” танловининг финал синовлари ўтказилмоқда

Мазкур танловда Республиканинг 208 та ҳудудида фаолият олиб бораётган жами 416 нафар педагог иштирок этмоқда.

custom img

Бўкада бедарак йўқолган эркак ўлик ҳолда топилди

Ҳозирда марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"