Ўзбекистон

Тошкентда йилига 3 миллион харидорга хизмат кўрсатадиган мажмуа қурилди

Лойиҳага 25 миллион доллар инвестиция йўналтирилиб, 2 минг нафар фуқаро иш билан таъминланди.

Тошкентда йилига 3 миллион харидорга хизмат кўрсатадиган мажмуа қурилди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида янги бунёд этилган “Pavilion” савдо мажмуаси фаолияти билан танишди.

 

Сўнгги йилларда мамлакатда қурилиш материаллари саноати изчил ривожланиб, ишлаб чиқариш билан бир қаторда савдо ва сервис инфратузилмасини замонавий асосда шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мазкур мажмуа ана шу ёндашувнинг амалий намунаси бўлди.

 

Инвестор томонидан лойиҳага 25 миллион доллар инвестиция йўналтирилган. Мажмуа 4,6 гектар ҳудудда барпо этилган бўлиб, 42 минг квадрат метр қурилиш ишлари амалга оширилган. Ҳудудда 1 минг ўринли автотураргоҳ ҳам ташкил этилди.

 

Уч қаватли бинода савдо дўконлари, кенг йўлаклар, қулай жамоат майдонлари ва харидорлар учун замонавий шароитлар яратилган. Энг муҳими, бу ерда қурилиш материаллари савдосини тарқоқ ва тирбанд шаклдан чиқариб, тартибли ҳамда шаффоф тизим асосида йўлга қўйиш кўзда тутилган.

 

Мажмуанинг муҳим жиҳатларидан бири сифатида 2 минг нафар фуқаронинг иш билан таъминлангани қайд этилди.

 

Президентга мажмуа фаолияти ва имкониятлари ҳақида ахборот берилди. Давлат раҳбари савдо расталарини кўздан кечирди.

 

Бу ерда 500 та дўконда қурилиш ва таъмирлаш учун зарур маҳсулотларни бир жойда харид қилиш имконияти яратилган. Барча маҳсулотлар ва уларнинг нархлари ягона электрон платформа орқали очиқ ва шаффоф кўринишда тақдим этилади. Бу эса тадбиркорлар ҳамда харидорлар учун қулайлик яратади.

 

Мажмуа йилига 3 миллионгача мижозга хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлади. Ҳудуд хавфсизлигини таъминлаш мақсадида савдо комплекси 500 та замонавий кузатув камераси билан жиҳозланган.

 

Президент Шавкат Мирзиёев ушбу маскан шунчаки савдо нуқталари жамланмаси эмас, балки қурилиш материаллари бозорида янги маданият, сифат ва хизмат стандартларини шакллантирувчи марказ бўлиши кераклигини таъкидлади.

 

Шунингдек, давлат раҳбари миллий маҳсулотларга кенгроқ ўрин бериш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни жалб қилиш ва логистика тизимини самарали йўлга қўйиш муҳимлигини қайд этди.

custom img

Боғча болалари ўртасида “Табиат болалар нигоҳида” расмлар танловининг финал босқичи ўтказилди

Ғолиб бўлган иштирокчиларнинг ишлари Самарқандда ўтказиладиган Глобал экологик фонднинг VIII ассамблеяси ва “Eco Expo Central Asia 2026” халқаро кўргазмасида тақдим этилади.

custom img

Солиқ қўмитаси тадбиркорларни сохта электрон хатлар ҳақида огоҳлантирди

Қўмита солиқ органларининг барча расмий хабарлари фақат солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилишини билдирди.

custom img

Ўзбекистондаги иккита компания Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига киритилди

Изоҳларга кўра, мазкур корхоналар пахта целлюлозасини Россиянинг ҳарбий-саноат корхоналарига етказиб беради.

custom img

Термиз давлат университетининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги тажрибаси ўрганилмоқда

Термиз давлат университетида олий таълим ташкилотлари раҳбарлари учун ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

custom img

Швеция ва Дания миграция идоралари вакиллари билан учрашув ўтказилди

Учрашувда Ўзбекистонда амалга оширилаётган инсон ҳуқуқлари ислоҳотлари ва миграция тизимидаги ўзгаришлар тақдим этилди.

custom img

Бухорода йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчи 10 суткага қамалди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ўрганилиб, қоидабузар ҳайдовчига нисбатан чора кўрилди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Боғимайдон маҳалласидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди

Маҳаллада 70 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари фаолият юритмоқда, натижада 1 048 нафар ёшдан 949 нафарининг бандлиги таъминланган.

custom img

Термиз давлат университетида спорт соҳасидаги илғор тажрибани ўрганиш бўйича семинар бўлиб ўтди

Семинар доирасида “Соғлом ҳаёт учун ўн минг қадам” юриш марафони ҳамда талаба-қизлар ўртасида “Вазир кубоги” мусобақасига старт берилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"