Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев Боғимайдон маҳалласидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди

Маҳаллада 70 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари фаолият юритмоқда, натижада 1 048 нафар ёшдан 949 нафарининг бандлиги таъминланган.

Президент Шавкат Мирзиёев Боғимайдон маҳалласидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманидаги Боғимайдон маҳалласида амалга оширилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.

 

Мамлакатимизда маҳаллалар инфратузилмасини замонавий асосда ривожлантириш, аҳолига қулай ва муносиб яшаш шароитларини яратиш ҳамда “Янги Ўзбекистон” қиёфасини жойларда кенг татбиқ этиш устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланган.

 

2026 йил 16 февралда қабул қилинган “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” йили Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар маҳаллаларни комплекс ривожлантиришда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

 

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Боғимайдон маҳалласи бугунги кунда олиб борилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари натижасида замонавий ва обод ҳудудга айланган. 1987 йилда ташкил этилган ушбу маҳаллада 41 та кўп қаватли уй, 1 990 та хонадон мавжуд бўлиб, қарийб 5,5 минг нафар аҳоли истиқомат қилади.

 

Ҳудудда аҳолининг фаровон яшаши учун зарур инфратузилма тизимли равишда шакллантирилган. Жумладан, 20 та болалар ўйингоҳи, 11 та спорт ва воркаут майдончаси, 3 та мини-футбол майдони ҳамда теннис корти барпо этилган. Шунингдек, 2 та мактабгача таълим ташкилотида 500 га яқин бола таълим-тарбия билан қамраб олинган.

 

Маҳаллада иқтисодий фаолликни ошириш ва бандликни таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Бугунги кунда 70 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари фаолият юритмоқда. Натижада 1 048 нафар ёшдан 949 нафарининг бандлиги таъминланган.

 

Ҳудудда экологик барқарорликни мустаҳкамлаш мақсадида 2022 йилда экобоғ ташкил этилган бўлиб, унда 4,5 минг тупга яқин дарахт парвариш қилинмоқда. Бундан ташқари, маҳаллада аҳоли учун “Нуронийлар маскани” ҳам фаолият юритиб, ижтимоий муҳитни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

 

Давлат раҳбари хавфсиз муҳитни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан ҳам танишди. Турar жойлар кириш қисмларига замонавий кузатув камeralари ўрнатилиб, ҳудудга кириш-чиқиш жараёнлари рақамли технологиялар асосида назорат қилинмоқда.

 

Президент Шавкат Мирзиёев маҳалла фаоллари ва нуронийлар билан суҳбатда обод ва барқарор маҳалла жамият таянчи эканини таъкидлади ҳамда тинчлик, ҳамжиҳатлик ва ижтимоий бирдамликни мустаҳкамлаш муҳимлигини қайд этди. Шунингдек, давлатимиз раҳбари сумалак сайлида иштирок этиб, маҳалла аҳолиси ва болалар билан мулоқот қилди. Спорт майдончасида ёшлар билан учрашувда соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаолликнинг баркамол авлодни тарбиялашдаги ўрни алоҳида таъкидланди.

custom img

Боғча болалари ўртасида “Табиат болалар нигоҳида” расмлар танловининг финал босқичи ўтказилди

Ғолиб бўлган иштирокчиларнинг ишлари Самарқандда ўтказиладиган Глобал экологик фонднинг VIII ассамблеяси ва “Eco Expo Central Asia 2026” халқаро кўргазмасида тақдим этилади.

custom img

Солиқ қўмитаси тадбиркорларни сохта электрон хатлар ҳақида огоҳлантирди

Қўмита солиқ органларининг барча расмий хабарлари фақат солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилишини билдирди.

custom img

Ўзбекистондаги иккита компания Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига киритилди

Изоҳларга кўра, мазкур корхоналар пахта целлюлозасини Россиянинг ҳарбий-саноат корхоналарига етказиб беради.

custom img

Термиз давлат университетининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги тажрибаси ўрганилмоқда

Термиз давлат университетида олий таълим ташкилотлари раҳбарлари учун ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

custom img

Швеция ва Дания миграция идоралари вакиллари билан учрашув ўтказилди

Учрашувда Ўзбекистонда амалга оширилаётган инсон ҳуқуқлари ислоҳотлари ва миграция тизимидаги ўзгаришлар тақдим этилди.

custom img

Бухорода йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчи 10 суткага қамалди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ўрганилиб, қоидабузар ҳайдовчига нисбатан чора кўрилди.

custom img

Тошкентда йилига 3 миллион харидорга хизмат кўрсатадиган мажмуа қурилди

Лойиҳага 25 миллион доллар инвестиция йўналтирилиб, 2 минг нафар фуқаро иш билан таъминланди.

custom img

Термиз давлат университетида спорт соҳасидаги илғор тажрибани ўрганиш бўйича семинар бўлиб ўтди

Семинар доирасида “Соғлом ҳаёт учун ўн минг қадам” юриш марафони ҳамда талаба-қизлар ўртасида “Вазир кубоги” мусобақасига старт берилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"