Ўзбекистон

Бухорода йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчи 10 суткага қамалди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ўрганилиб, қоидабузар ҳайдовчига нисбатан чора кўрилди.

Бухорода йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчи 10 суткага қамалди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

 

Мазкур видеотасвирда акс этган ҳолат фуқароларнинг кенг муҳокамасига сабаб бўлган. Ўрганишлар натижасида қоидаларни бузган ҳайдовчининг шахси аниқланиб, унга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилди.

 

Қоидабузар ҳайдовчининг транспорт воситаси вақтинча жарима майдонига жойлаштирилди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128⁵-моддаси ҳамда 183-моддаси асосида маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

 

Мазкур иш материаллари Бухоро шаҳар жиноят ишлари бўйича судида кўриб чиқилди. Суд қарорига кўра, ҳайдовчига 128⁵-модданинг иккинчи қисми бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида (4 120 000 сўм) жарима жазоси тайинланди.

 

Шунингдек, 183-модда бўйича 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди. Якуний қарорга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 34-моддасига мувофиқ 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси узил-кесил тайинланди.

custom img

Боғча болалари ўртасида “Табиат болалар нигоҳида” расмлар танловининг финал босқичи ўтказилди

Ғолиб бўлган иштирокчиларнинг ишлари Самарқандда ўтказиладиган Глобал экологик фонднинг VIII ассамблеяси ва “Eco Expo Central Asia 2026” халқаро кўргазмасида тақдим этилади.

custom img

Солиқ қўмитаси тадбиркорларни сохта электрон хатлар ҳақида огоҳлантирди

Қўмита солиқ органларининг барча расмий хабарлари фақат солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилишини билдирди.

custom img

Ўзбекистондаги иккита компания Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига киритилди

Изоҳларга кўра, мазкур корхоналар пахта целлюлозасини Россиянинг ҳарбий-саноат корхоналарига етказиб беради.

custom img

Термиз давлат университетининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги тажрибаси ўрганилмоқда

Термиз давлат университетида олий таълим ташкилотлари раҳбарлари учун ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

custom img

Швеция ва Дания миграция идоралари вакиллари билан учрашув ўтказилди

Учрашувда Ўзбекистонда амалга оширилаётган инсон ҳуқуқлари ислоҳотлари ва миграция тизимидаги ўзгаришлар тақдим этилди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Боғимайдон маҳалласидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди

Маҳаллада 70 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари фаолият юритмоқда, натижада 1 048 нафар ёшдан 949 нафарининг бандлиги таъминланган.

custom img

Тошкентда йилига 3 миллион харидорга хизмат кўрсатадиган мажмуа қурилди

Лойиҳага 25 миллион доллар инвестиция йўналтирилиб, 2 минг нафар фуқаро иш билан таъминланди.

custom img

Термиз давлат университетида спорт соҳасидаги илғор тажрибани ўрганиш бўйича семинар бўлиб ўтди

Семинар доирасида “Соғлом ҳаёт учун ўн минг қадам” юриш марафони ҳамда талаба-қизлар ўртасида “Вазир кубоги” мусобақасига старт берилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"