Ўзбекистон

Солиқ қўмитаси тадбиркорларни сохта электрон хатлар ҳақида огоҳлантирди

Қўмита солиқ органларининг барча расмий хабарлари фақат солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилишини билдирди.

Солиқ қўмитаси тадбиркорларни сохта электрон хатлар ҳақида огоҳлантирди

Солиқ қўмитаси тадбиркорларга сохта электрон хатлар юборилаётгани ҳақида расмий огоҳлантириш билан чиқди.

 

Маълум қилинишича, сўнгги кунларда Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси ҳамда Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси номидан юборилаётган хатлар аниқланган. Ушбу хабарлар норасмий бўлиб, фирибгарлик мақсадида тарқатилмоқда.

 

 

Қайд этилишича, мазкур электрон хатлар солиқ тизимида рўйхатдан ўтмаган. Улар таркибидаги ҳаволалар орқали қурилмаларга зарарли дастурлар юкланиши ёки фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари қўлга киритилиши мумкин.

 

Солиқ қўмитаси солиқ органларининг барча расмий хабарлари фақат солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилишини эслатди.

 

Фуқароларга шубҳали хабарларда келтирилган ҳаволаларни босмаслик, илова қилинган файлларни очмаслик ва маълумотларни фақат расмий манбалар орқали текширишни тавсия қилинди.

 

Шунингдек, фуқаролар шахсий маълумотлари хавфсизлигини таъминлаш ва фирибгарлик ҳолатларига дуч келмаслик учун ҳушёр бўлишга чақирилди.

custom img

Боғча болалари ўртасида “Табиат болалар нигоҳида” расмлар танловининг финал босқичи ўтказилди

Ғолиб бўлган иштирокчиларнинг ишлари Самарқандда ўтказиладиган Глобал экологик фонднинг VIII ассамблеяси ва “Eco Expo Central Asia 2026” халқаро кўргазмасида тақдим этилади.

custom img

Ўзбекистондаги иккита компания Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига киритилди

Изоҳларга кўра, мазкур корхоналар пахта целлюлозасини Россиянинг ҳарбий-саноат корхоналарига етказиб беради.

custom img

Термиз давлат университетининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги тажрибаси ўрганилмоқда

Термиз давлат университетида олий таълим ташкилотлари раҳбарлари учун ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

custom img

Швеция ва Дания миграция идоралари вакиллари билан учрашув ўтказилди

Учрашувда Ўзбекистонда амалга оширилаётган инсон ҳуқуқлари ислоҳотлари ва миграция тизимидаги ўзгаришлар тақдим этилди.

custom img

Бухорода йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчи 10 суткага қамалди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ўрганилиб, қоидабузар ҳайдовчига нисбатан чора кўрилди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Боғимайдон маҳалласидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди

Маҳаллада 70 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари фаолият юритмоқда, натижада 1 048 нафар ёшдан 949 нафарининг бандлиги таъминланган.

custom img

Тошкентда йилига 3 миллион харидорга хизмат кўрсатадиган мажмуа қурилди

Лойиҳага 25 миллион доллар инвестиция йўналтирилиб, 2 минг нафар фуқаро иш билан таъминланди.

custom img

Термиз давлат университетида спорт соҳасидаги илғор тажрибани ўрганиш бўйича семинар бўлиб ўтди

Семинар доирасида “Соғлом ҳаёт учун ўн минг қадам” юриш марафони ҳамда талаба-қизлар ўртасида “Вазир кубоги” мусобақасига старт берилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"