Жиноят

Фуқаронинг пластик картасидан 142 млн сўм ўғирлаган вояга етмаганлар қўлга олинди

Улар ушбу жиноятни ўзаро тил бириктириб, мобил қурилмалар орқали содир этган.

Фуқаронинг пластик картасидан 142 млн сўм ўғирлаган вояга етмаганлар қўлга олинди

Фуқаронинг пластик картасидаги 100 миллион сўмдан ортиқ маблағни ечиб олган киберфирибгарлар қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона ИИБ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро 2026 йил 6 февраль куни унинг банк пластик картасидан номаълум шахслар томонидан ахборот тизимидан рухсатсиз фойдаланган ҳолда 142 миллион сўм маблағ ечиб олингани ҳақида мурожаат қилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан 2026 йил 13 февраль куни номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “Б” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор суриштирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи 2008- ва 2009 йилда туғилган шахслар ўзаро тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, мобил қурилмалари орқали содир этгани аниқланган.

 

Гумонланувчилар ўз кўрсатмаларида бундай ҳаракатларни бошқа такрорламасликларини билдирган. Улар бегона шахсларга верификациядан ўтиш ёки шахсий маълумотларни бериш мумкин эмаслигини, бу нотўғри йўл эканини таъкидлаб, қилган ишидан пушаймон эканини маълум қилган ҳамда келгусида бундай ҳолатларни такрорламасликка ваъда берган.

 

Тезкор тадбир давомида икки нафар шахс қўлга олиниб, улардан мобил қурилмалар далилий ашё сифатида расмийлаштириб олинган.

 

Мазкур жиноят иши юзасидан икки нафар вояга етмаган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “Б” ва “В” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Чирчиқда безорилик билан шуғулланган бир гуруҳ шахслар ушланди

Улар руҳий ва жисмоний босим ўтказиш орқали фуқаролардан пул ундирган.

custom img

Ангрендаги оммавий жанжалда 2 киши пичоқлаб ўлдирилди

Гумондор шахс қўлга олиниб, жиноят иши қўзғатилди.

custom img

Бухорода 18 ёшли она уч кунлик чақалоғини 4 минг долларга сотмоқчи бўлди

У чақалоқ учун келишилган пулнинг бир қисмини олаётган пайтда қўлга олинган.

custom img

Наманганда 22 минг доллар пора олган қурилиш соҳаси ходимлари ушланди

Улар нотурар бинонинг лойиҳа ҳужжатларини ижобий ҳал қилиб бериш учун тадбиркордан пул талаб қилган.

custom img

Андижонда фуқаро 24 килограммдан ортиқ наркотик модда билан ушланди

Мазкур гиёҳванд модда қўшни давлатдан олиб келинган бўлиб, Хўжаобод туманидаги хуфия жойга яшириб кетилган.

custom img

Сирдарёда боғча мудираси пора билан ушланди

У фуқарони ишга жойлаштириш учун пул талаб қилган.

custom img

Андижонда банк мансабдори 40 минг доллар пора билан ушланди

У кредит таъминоти учун гаровга қўйилган бинони тадбиркорга аукционсиз олиб бериш эвазига 90 минг доллар талаб қилган.

custom img

Наманганда фуқароларни Ҳажга ноқонуний юбораётган шахс ушланди

У фуқаролардан Саудия Арабистонига юбориш эвазига пул талаб қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"