Жиноят

Наманганда 22 минг доллар пора олган қурилиш соҳаси ходимлари ушланди

Улар нотурар бинонинг лойиҳа ҳужжатларини ижобий ҳал қилиб бериш учун тадбиркордан пул талаб қилган.

Наманганда 22 минг доллар пора олган қурилиш соҳаси ходимлари ушланди

Наманган вилоятида қурилиш соҳасига оид коррупсион ҳолат аниқланди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг икки нафар бош мутахассиси маҳаллий тадбиркордан пора талаб қилган.

 

Улар Янги Наманган туманида жойлашган, тадбиркорга тегишли бўлган икки қаватли нотурар бино учун қурилиш рухсатномаси, архитектура-режалаштириш топшириғи ҳамда лойиҳа ҳужжатларини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 22 минг АҚШ доллари талаб қилган. Жорий йил март ойида эса ушбу маблағнинг 7 минг доллари олган.

 

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида гумонланувчилардан бири қолган 15 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Шунингдек, иккинчи шахс ҳам процессуал тартибда қўлга олинган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

custom img

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

custom img

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

custom img

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

custom img

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

custom img

“Фоизсиз кредит” тузоғи: 400 дан ортиқ киши алданди

Тошкент вилоятида фуқароларга фоизсиз кредит олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"