Жиноят

Андижонда фуқаро 24 килограммдан ортиқ наркотик модда билан ушланди

Мазкур гиёҳванд модда қўшни давлатдан олиб келинган бўлиб, Хўжаобод туманидаги хуфия жойга яшириб кетилган.

Андижонда фуқаро 24 килограммдан ортиқ наркотик модда билан ушланди

Қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб келинган катта миқдордаги наркотик модда тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, олдиндан кузатувга олинган, Марғилон шаҳрида яшовчи, муқаддам наркожиноят содир этганлиги учун судланган шахс ўзининг қирғизистонлик танишлари томонидан Хўжаобод туманидаги хуфия жойга яшириб кетилган 24 кг 475 гр “гашиш” моддасини қабул қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 28,246-моддаси (контрабанда) 2-қисми ҳамда 25,273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш...) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. 

 

Тергов ҳаракатлари доирасида унинг жиноий шериклари шахсига аниқлик киритилмоқда.

 

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.