Жиноят

Наманганда фуқароларни Ҳажга ноқонуний юбораётган шахс ушланди

У фуқаролардан Саудия Арабистонига юбориш эвазига пул талаб қилган.

Наманганда фуқароларни Ҳажга ноқонуний юбораётган шахс ушланди

Наманган вилоятида фуқароларни “Ҳаж-2026” мавсумига ноқонуний тарзда юборишни ваъда қилиб, пул талаб қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Наманган шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган шахс Чуст туманида истиқомат қилувчи тўрт нафар фуқарони “Ҳаж-2026” мавсумида Саудия Арабистонига юборишни ваъда қилиб, бунинг эвазига 26 минг АҚШ доллари талаб қилган.

 

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида у сўралган маблағнинг 6 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси, 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

“Ҳаж” тадбири Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж вазирлиги ўртасида ҳар йили имзоланадиган шартнома асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади.

 

Маълумот учун, 18 апрелдан бошлаб Ҳаж визасига эга бўлган шахслардан ташқари, бошқа барча турдаги визага эга фуқароларнинг Маккага кириши ёки шаҳарда қолиши тақиқланади.

 

Шунингдек, 13 апрелдан эътиборан Маккага киришни истаган шахслар ваколатли органлардан расмий рухсатнома олиши лозим. Рухсатсиз шаҳарга киришга йўл қўйилмайди.

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.