Ўзбекистон

Билим, ҳамжиҳатлик ва 5 минг қадам: экология қурултойининг иккинчи куни қандай ўтди?

Қашқадарёда халқаро экология қурултойи доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

Билим, ҳамжиҳатлик ва 5 минг қадам: экология қурултойининг иккинчи куни қандай ўтди?

 

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги «Лочин» болалар оромгоҳида “Ёшлар — келажак бунёдкорлари” В халқаро экология қурултойининг иккинчи куни ҳам мазмунли ва қизиқарли тадбирларга бой ўтди.

 

   

Кун аввалида хорижий ҳамда маҳаллий иштирокчилар учун экология йўналишида ўқув машғулотлари ва семинарлар ташкил этилди. Унда ёшлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик муаммоларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг замонавий ечимлари бўйича турли маълумот ва тавсияларга эга бўлди. Машғулотларда хорижий иштирокчилар билан тажриба алмашиш учун ҳам имконият яратилди.

 

   

 

   



Тушликдан сўнг эса қурултой иштирокчилари учун ўзига хос кўргазма ташкил этилди. Унда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган ёшлар ўз вилоятларининг табиий, маданий ва экологик жиҳатдан ўзига хос томонларини намойиш этди. Ҳар бир ҳудуд ўзига хос ёндашув асосида кўргазма ташкил этиб, ташриф буюрувчиларга вилоятининг қадриятлари ва анъаналарини таништирди.

 

   



Кўргазмадан сўнг ёшлар иштирокида 5 минг қадам юриш акцияси ташкил этилди. Экологик тарғибот ва соғлом турмуш тарзини уйғунлаштирган ушбу ташаббусда қурултой иштирокчилари биргаликда юриб, атроф-муҳитга эътибор ва экологик маданиятни тарғиб қилди.

 

   



Кун якунида эса “Ёшлар — келажак бунёдкорлари” V халқаро экология қурултойининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Тантанали тадбирда таниқли санъаткорлар ва шоу-бизнес вакиллари иштирок этиб, ёшлар учун концерт дастурини намойиш этди.

 

   

 

   



Шу тариқа, қурултойнинг иккинчи куни иштирокчилар учун нафақат янги билим ва тажриба, балки турли ҳудудлар билан яқиндан танишиш, халқаро дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш имконини берди.

custom img

Ўзбекистонда 1,4 млн тонна маиший чиқинди олиб чиқилиб, утилизация қилинди

“Долзарб 40 кунлик” тозалик тадбирлари доирасида ҳудудлардан кунига 30–40 минг тонна чиқинди олиб чиқилди.

custom img

Истанбулда адашиб масжидга келиб қолган 13 ёшли ўзбекистонлик қиз онасига топширилди

Масжид имоми хабар бергач, дипломатлар вояга етмаган болани консулхонага олиб келиб, унинг яқин қариндошлари билан боғланган.

custom img

Шавкат Мирзиёев мактаб ўқувчилари, устоз ва ота-оналарни Билимлар куни билан табриклади

Давлат раҳбари янги ўқув йили таълим тизимида янги маърифий юксалиш йили бўлишига умид билдирди.

custom img

Ўзбекистон Президентининг Қирғизистонга амалий ташрифи якунланди

Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди. Ташриф доирасида ШҲТ саммити, “ШҲТ плюс” учрашуви ва қатор икки томонлама музокаралар ўтказилди.

custom img

Зироат Мирзиёева Бишкекдаги маданий тадбирларда иштирок этди

ШҲТ саммити доирасида қирғиз халқининг санъати ва анъаналари намойиш этилди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди

Мусобақаларда 90 дан ортиқ мамлакатдан 3 мингдан зиёд спортчи иштирок этмоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев номига Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан хориждан табрик мактублари келмоқда

Хорижий ҳамкорлар ўз мактубларида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ва халқаро майдондаги фаол ролини юқори баҳолаган.

custom img

Ўзбек тилини ўрганиш халқаро даражага чиқмоқда

Оксфорд талабалари учун Ўзбекистонда Ёзги мактаб ўз ишини бошлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"