Ўзбекистон

Истанбулда адашиб масжидга келиб қолган 13 ёшли ўзбекистонлик қиз онасига топширилди

Масжид имоми хабар бергач, дипломатлар вояга етмаган болани консулхонага олиб келиб, унинг яқин қариндошлари билан боғланган.

Истанбулда адашиб масжидга келиб қолган 13 ёшли ўзбекистонлик қиз онасига топширилди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси 13 ёшли Ўзбекистон фуқароси С.Ж. билан боғлиқ ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

 

Бош консулхона маълумотига кўра, 30 август куни соат 22:30 да Бейoғлу туманидаги масжидлардан бирининг имоми консулхонага қўнғироқ қилиб, вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси ҳақида хабар берган.

 

Дипломатлар зудлик билан воқеа жойига бориб, С.Ж.ни Бош консулхонага олиб келган. Шундан сўнг унинг яқин қариндошларини аниқлаш ва улар билан боғланиш бўйича тегишли чоралар кўрилган.

 

1 сентябрь куни 13 ёшли С.Ж. соғ-саломат онасига топширилган.

 

Бош консулхона ушбу ҳолатда ёрдам кўрсатган Туркиянинг тегишли идоралари ҳамда фуқароларига миннатдорлик билдирган.

custom img

Мусулмон Юнусовнинг мурожаати ўрганилди

Сергели туманлараро ТИЕК ва Инсон марказининг масъул раҳбар ҳамда ходимларига ишдан бўшатишгача бўлган кескин чоралар кўрилди.

custom img

Глинка кўчасида асфальт ўпирилди

Ҳодиса сабаблари ўрганилиб, унинг оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Ўзбекистон муфтийси “Фатво соҳасидаги улкан ютуқлари учун” халқаро мукофоти билан тақдирланди

Тақдирлаш маросими Қоҳирада ўтган халқаро конференция очилишида бўлиб ўтган.

custom img

Тошкентнинг уч туманида газ таъминоти вақтинча чекланади

Газ таъминотидаги вақтинчалик чекловлар техник ишлар якунлангач бекор қилинади.

custom img

Янгиҳаёт туманида 10 кун электр бўлмаслиги ростми?

Тошкент шаҳар магистраль электр тармоқлари ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

custom img

Сентябрь-декабрь ойларида 350 минг одам доимий иш билан таъминланади

Ҳокимларга йил якунига қадар 230 минг оилани камбағалликдан чиқариш вазифаси юклатилди.

custom img

Ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунча нафақа тўланади

Эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий реестрга киритишда даромад билан бирга ногиронлик, кўп болалилик, сурункали касаллик ва бошқа омилларни ҳисобга олувчи янги тизим жорий этилади.

custom img

Барча маҳаллаларда ишига нолойиқ ҳоким ёрдамчилари янгиланади

8 992 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари “лойиҳабай” ишлаш тизимига ўтказилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"