Ўзбекистон

Камбағалликни қисқартиришда масъул раҳбарларнинг фаолияти танқид қилинди

Президент камбағалликни қисқартиришда ажратилган кредитлардан самарали фойдаланиш ва қуйи тизим ишига аниқ кўрсатмалар бериш зарурлигини таъкидлади.

Камбағалликни қисқартиришда масъул раҳбарларнинг фаолияти танқид қилинди

 

Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишланган йиғилишда ҳудудларда камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш бўйича кутилган натижаларга эришилмаётганининг асосий сабаблари таҳлил қилинди.

 

Қайд этилишича, “маҳалла еттилиги” учун масъул раҳбарлар вилоят, туман, шаҳар ва маҳаллалардаги ходимларга қабул қилинган қарорларни ижро этиш бўйича аниқ кўрсатмалар бермаяпти.

 

Шунингдек, айрим раҳбарлар яратилган шароитлардан самарали фойдаланиш ҳамда “маҳалла еттилиги” фаолиятига холис баҳо беришда камчиликларга йўл қўяётгани кўрсатиб ўтилди.

 

Туман ва маҳаллаларда камбағаллик ҳамда ишсизликни қисқартиришга масъул ходимларда ҳадик мавжудлиги, масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёрлик етарли эмаслиги танқид қилинди.

 

Йиғилишда камбағалликни қисқартириш бўйича 50 йиллик тажрибага эга Хитойда ҳам замон талабидан келиб чиқиб, қуйи тизимга доимий равишда аниқ кўрсатмалар бериб борилиши қайд этилди.

 

Давлат раҳбари ўтган уч йилда маҳаллалардаги тадбиркорлик лойиҳаларига 314 триллион сўм ресурс ажратилганини таъкидлади.

 

“Лекин кредитларнинг камбағалликни қисқартиришга таъсири барча туманда бирдек сезилмаяпти”, — деди Шавкат Мирзиёев.

custom img

Сентябрь-декабрь ойларида 350 минг одам доимий иш билан таъминланади

Ҳокимларга йил якунига қадар 230 минг оилани камбағалликдан чиқариш вазифаси юклатилди.

custom img

Ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунча нафақа тўланади

Эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий реестрга киритишда даромад билан бирга ногиронлик, кўп болалилик, сурункали касаллик ва бошқа омилларни ҳисобга олувчи янги тизим жорий этилади.

custom img

Барча маҳаллаларда ишига нолойиқ ҳоким ёрдамчилари янгиланади

8 992 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари “лойиҳабай” ишлаш тизимига ўтказилади.

custom img

Оилавий ва ёшлар тадбиркорлиги кредитларини бошқариш ваколати туман штабларига берилади

Маҳалла банкирлари ва ҳоким ёрдамчиларининг лойиҳаларни молиялаштириш бўйича билим ва кўникмалари етарли эмаслиги танқид қилинди.

custom img

Ҳокимлар ҳафтада уч кун фақат камбағаллик ва бандлик масалалари билан шуғулланади

Ҳар бир вилоят ва туманда камбағалликни қисқартириш бўйича штаблар тузилади.

custom img

Хоразмда 81 минг нафар камбағал аҳолининг ҳолати ўрганилди

Хоразмдаги камбағал оилаларда 48 минг нафар бола борлиги аниқланиб, улар учун қўшимча тўгараклар ташкил этиш вазифаси белгиланди.

custom img

Ҳудудларда кредит олиб, бизнесини юргиза олмаган 62 минг аҳоли бор

Президент айрим ҳудуд раҳбарларининг мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиб, аҳолини иш билан таъминлашда етарли натижа кўрсата олмаётганини танқид қилди.

custom img

Ўзбекистонда эҳтиёжманд аҳоли сони 1,5 миллион нафаргача қисқарди

49 та туман ва 3 429 та маҳалла камбағалликдан холи ҳудудга айланмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"