Жаҳон

Кореяда иш жойини ўзгартириш учун Миграция агентлиги розилиги талаб этилмайди

E-9 визаси билан ишлаётган фуқаролар учун иш жойини ўзгартиришдаги айрим маъмурий чекловлар олиб ташланди.

Кореяда иш жойини ўзгартириш учун Миграция агентлиги розилиги талаб этилмайди


Миграция агентлиги E-9 визаси асосида Корея Республикасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар билан тузиладиган уч томонлама шартноманинг айрим бандларини қайта кўриб чиқди.



Янги тартибга кўра, эндиликда фуқаролар иш жойини ўзгартиришдан олдин Миграция агентлигининг Кореядаги ваколатхонаси розилигини олиши шарт эмас. Шунингдек, мазкур талаб бажарилмаган тақдирда қўлланиладиган жарима санкциялари ҳам шартномадан чиқариб ташланди.



Агентликнинг маълум қилишича, аввалги талаблар ўзбекистонликларнинг Кореяда ноқонуний мақомга ўтиб кетишининг олдини олиш, улар билан доимий алоқани таъминлаш ҳамда зарур ҳолларда ижтимоий, ҳуқуқий ва моддий кўмак кўрсатиш мақсадида жорий этилган.



Бироқ амалиётда ушбу талаблар фуқароларнинг иш жойини ўзгартириш жараёнида маъмурий қийинчиликларга сабаб бўлаётгани аниқланган. Шу боис Кореядаги иш берувчилар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар ўрганилиб, шартнома бандлари қайта кўриб чиқилган.



Шу билан бирга, янги тартиб Корея Республикасининг E-9 визаси бўйича белгиланган умумий қонунчилик талабларини бекор қилмайди.



Хусусан, фуқаро иш берувчи билан меҳнат шартномасини бекор қилганидан сўнг белгиланган муддатларга риоя қилиши лозим. Жумладан, шартнома бекор қилинган кундан бошлаб бир ой ичида расман иш изловчи сифатида давлат рўйхатидан ўтиши ва 90 кун ичида янги иш жойини топиб, тегишли тартибда расмийлаштириши керак.



Касаллик, ишлаб чиқаришдаги жароҳат, ҳомиладорлик ва туғруқ каби айрим ҳолатлар учун истиснолар назарда тутилган.



Белгиланган талаб ва муддатларга риоя қилинмаган тақдирда, Корея Республикасининг ваколатли органлари томонидан депортация чораси қўлланилиши мумкин. Бунда фуқарони қайтариш билан боғлиқ харажатлар фуқаро ёки унинг кафили зиммасига юкланади. Шунингдек, шартнома талабларини бажариш кечиктирилган ҳар бир ой учун 2 минг АҚШ доллари миқдорида жарима қўлланилиши белгиланган.



Корея Республикасининг «Хорижий ишчиларни ишга қабул қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 25-моддасига кўра, E-9 тоифасидаги хорижий ходимлар қонунда назарда тутилган айрим ҳолатларда иш жойини ўзгартириш учун мурожаат қилиши мумкин.



Жумладан, меҳнат шартномасининг муддатидан олдин бекор қилиниши ёки узайтирилмаслиги, корхона фаолиятининг тўхтатилиши ёки тугатилиши, меҳнат шартлари бузилиши, адолатсиз муносабат ҳамда ходимнинг айбига боғлиқ бўлмаган бошқа ҳолатлар шулар жумласидандир.



Иш жойини ўзгартириш учун ариза Кореянинг ваколатли бандлик органига берилади.



Миграция агентлиги фуқаролардан янги енгилликлардан фойдаланиш билан бирга, Корея Республикаси қонунчилигида белгиланган тартиб ва муддатларга қатъий риоя қилишни сўради.

custom img

Зеленский ва унинг оиласига умрбод давлат ҳимояси берилиши таклиф қилинди

Ҳужжатга кўра, ҳарбий ҳолат даврида фаолият юритган айрим юқори мартабали мансабдор шахсларга ҳам давлат ҳимояси берилиши мумкин.

custom img

Музокара бўлиши учун Эрон кемаларга ҳужум қилмасин — АҚШ

Яқин Шарқда АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши бошлаган уруши олти ойдан ошди. Бироқ можаро ҳали ҳам якунланмаган ва унинг кўлами янги йўналишлар билан кенгайиб бормоқда. Томонлар ўртасида ҳарбий зарбалар давом этаётган бир пайтда, музокаралар, иқтисодий босим ва Ҳурмуз бўғози устидан назорат масалалари ҳам тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

custom img

Непалда сув тошқинлари оқибатида етказилган зарар 2,56 млрд доллардан ошди

Зарар миқдорига уй-жойлар, мулк ва инфратузилма объектларининг вайрон бўлиши билан боғлиқ йўқотишлар киритилган.

custom img

FIFA ва UEFA ўртасида Инфантино режаси сабабли можаро кучайди

FIFA АҚШ судига киритган ҳужжатида UEFA’ни Жанни Инфантино ва ташкилот раҳбариятига қарши “туҳмат кампанияси” олиб боришда айблади.

custom img

Ж.Д. Венс АҚШ ва Эрон ўртасидаги можарони «уруш» деб ҳисобламаслигини айтди

АҚШ вице-президентининг айтишича, ҳозир АҚШ ва Эрон ўртасида фаол отишмалар олиб борилмаяпти.

custom img

Тарихда илк бор 65 ёшдан ошганлар сони 5 ёшгача бўлган болалар сонидан ошиб кетди

Туғилиш даражасининг пасайиши ва умр кўриш давомийлигининг ошиши дунё демографик мувозанатини ўзгартирмоқда.

custom img

Истанбулда омбор ёнди: қуюқ тутун шаҳар осмонини қоплади

Истанбулнинг Тузла туманидаги чарм саноати мажмуасида жойлашган логистика омборида ёнғин чиқди. Ёнғин қисқа вақт ичида кучайиб, атрофдаги ҳудудларга ҳам тарқалган.

custom img

Нью-Йоркда 8-синфгача бўлган ўқувчиларга сунъий интеллектдан фойдаланиш тақиқланди

Юқори синф ўқувчилари учун йилига икки марта сунъий интеллект саводхонлиги дарслари ўтказилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"