Жиноят

Чироқчида мактаб директори қўшимча дарс соатлари эвазига пора олгани учун 2 йилга қамалди

Ўқитувчи директорга 50 доллар бергач, ҳолат ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берган. Тезкор тадбирда директор қўлга олинган.

Чироқчида мактаб директори қўшимча дарс соатлари эвазига пора олгани учун 2 йилга қамалди

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида ўқитувчига қўшимча дарс соатлари ажратиш эвазига пул талаб қилган мактаб директори 2 йилга озодликдан маҳрум қилинди. 

 

Суд ҳужжатларига кўра, фуқаро 2022 йил июнидан буён тумандаги мактаблардан бирида директор лавозимида ишлаб келган.

 

2026 йил май ойида мактаб ўқитувчиси 2026/2027-ўқув йилида дарс соатларини кўпайтиришни сўраб директорга мурожаат қилган. Директор дастлаб бунга рози бўлмаган, бироқ 1000 доллар берилса, қўшимча дарс соатлари ажратилишида ёрдам беришини билдирган. Ўқитувчи оилавий шароитини тушунтиргач, директор 700 долларга келишган.

 

Шундан сўнг ўқитувчи директорнинг уйига бориб, унга аванс сифатида 50 доллар берган ва ҳолат юзасидан Бош прокуратура департаментининг Чироқчи тумани бўлимига мурожаат қилган. Мурожаат асосида тезкор тадбир ўтказилиб, мактаб раҳбари ушланган.

 

Судда директор пулни дарс соатларини кўпайтириш эвазига эмас, балки қарз сифатида олганини билдирган ва енгиллик сўраган.

 

Суд ҳукмига кўра, фуқаро Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми — пора олишда айбдор деб топилган. Унга 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

 

Шунингдек, у 2 йил давомида таълим муассасаларида раҳбарлик ҳамда моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.