Жаҳон

FIFA ва UEFA ўртасида Инфантино режаси сабабли можаро кучайди

FIFA АҚШ судига киритган ҳужжатида UEFA’ни Жанни Инфантино ва ташкилот раҳбариятига қарши “туҳмат кампанияси” олиб боришда айблади.

FIFA ва UEFA ўртасида Инфантино режаси сабабли можаро кучайди



FIFA АҚШ судига киритган ҳужжатида Европа футбол ташкилоти UEFA’ни ташкилот раҳбарияти ва президенти Жанни Инфантиноға қарши «туҳмат кампанияси» олиб бораётганликда айблаган. FIFA UEFA’нинг АҚШ судларидаги сўровларини тўхтатиш ёки кечиктиришни сўраган. Бу ҳақда AP News хабар берди.



Жанжал FIFA Forward Enterprise деб номланган лойиҳа атрофида юзага келган. Мазкур ташаббус орқали Жаҳон чемпионати ва FIFA’нинг бошқа мусобақаларидаги улушларни хусусий капитал инвесторларига сотиш эвазига 4,2 миллиард доллар жалб қилиш режалаштирилган эди. FIFA бу режадан 1 август куни, таклиф жамоатчиликка маълум бўлганидан бир неча кун ўтиб, кучли қаршиликлар ортидан воз кечган.



Шундан сўнг UEFA АҚШнинг Нью-Йорк, Флорида ва Колорадо штатларидаги судларига далилларни ошкор қилиш бўйича сўровлар киритган. Улардан бири Жаред Кушнернинг укаси Жош Кушнер ва унинг Thrive Capital Management инвестиция компаниясига тегишли ҳужжатларни олишни кўзда тутган.



FIFA Колорадодаги судга киритган аризасида UEFA’нинг ҳужжат талабларини «UEFA ва унинг раҳбариятига қарши туҳмат кампаниясини қўллаб-қувватловчи пресс-релизлардан бошқа нарса эмас» деб атаган. Ташкилот UEFA хорижий жиноий иш доирасида далилларни талаб қилаётганини, бироқ бундай жиноят иши ҳали мавжуд эмаслигини билдирган.



UEFA эса Инфантиноға нисбатан Швейцария судларида молиявий бошқарув билан боғлиқ эҳтимолий ҳуқуқбузарликлар юзасидан жиноий шикоят тайёрлаётганини маълум қилган. UEFA юристлари FIFA Forward Enterprise лойиҳаси Инфантино ва унинг яқин доирасига FIFA’нинг энг қиммат активларидан доимий улуш олиш ҳамда улардан фойда кўриш имконини бериши мумкинлигини даъво қилган.


FIFA, ўз навбатида, UEFA Европадаги футбол федерацияларига FIFA Forward Enterprise режасига қарши чиқиш учун босим ўтказганини ҳам айблаган. UEFA бу даъволарга муносабатини ушбу суд жараёни доирасида билдирган.

Францияда Шамонда вируси илк бор одамда аниқланди: бемор вафот этди

Францияда Шамонда вируси илк бор одамда аниқланди: бемор вафот этди

Бу вирус одамда илк бор аниқланган ҳолат бўлиб, дастлабки маълумотларга кўра, беморга у майда қон сўрувчи ҳашарот чақиши орқали юққан.

Саудия Арабистонидаги аэропортга навбатдаги ҳужум: бир киши ҳалок бўлди, саккиз киши яраланди

Саудия Арабистонидаги аэропортга навбатдаги ҳужум: бир киши ҳалок бўлди, саккиз киши яраланди

Мамлакат шарқида яна тўртта дрон уриб туширилган.

Сайловдан кейинги режа: АҚШ ва Исроил Эронга қарши операцияни кўриб чиқмоқда

Сайловдан кейинги режа: АҚШ ва Исроил Эронга қарши операцияни кўриб чиқмоқда

Эҳтимолий ҳужумларда ядровий иншоотлар, энергетика инфратузилмаси, ракета ва дрон арсеналлари нишонга олиниши мумкин.

Фолбиндан мижозгача назоратда: махсус рўйхат шакллантирилмоқда

Фолбиндан мижозгача назоратда: махсус рўйхат шакллантирилмоқда

Ички ишлар вазирлиги фолбинлар, сеҳргарлар, фоҳишалар, уларнинг мижозлари ва оила аъзоларини махсус маълумотлар базасига киритиб, доимий мониторинг қилишни бошлади.

Путин музокараларга рози бўлди: Россия, Украина ва АҚШ учрашуви кутилмоқда

Путин музокараларга рози бўлди: Россия, Украина ва АҚШ учрашуви кутилмоқда

Кремль музокаралар 10 ноябрь ёки ундан кейин Абу-Дабида ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди.

Нетаняху Эронга зарбаларни қайта бошламоқчи — FТ

Нетаняху Эронга зарбаларни қайта бошламоқчи — FТ

АҚШ эса сайловларгача кескин чоралар кўришни истамаяпти.

Икки ойда 400 миллиард доллар: АҚШ қарзи ўсишда давом этмоқда

Икки ойда 400 миллиард доллар: АҚШ қарзи ўсишда давом этмоқда

АҚШнинг давлат қарзи 40,4 триллион долларга етди.

АҚШ ёрдамисиз Украина бугун мавжуд бўлмас эди — Рубио

АҚШ ёрдамисиз Украина бугун мавжуд бўлмас эди — Рубио

АҚШ Давлат котиби Вашингтон ёрдамисиз Украина суверен давлат сифатида мавжуд бўлмаслиги мумкинлигини айтди.