Жаҳон

Тарихда илк бор 65 ёшдан ошганлар сони 5 ёшгача бўлган болалар сонидан ошиб кетди

Туғилиш даражасининг пасайиши ва умр кўриш давомийлигининг ошиши дунё демографик мувозанатини ўзгартирмоқда.

Тарихда илк бор 65 ёшдан ошганлар сони 5 ёшгача бўлган болалар сонидан ошиб кетди

 

Тарихда илк бор дунё бўйича 65 ёш ва ундан катта ёшдаги аҳоли сони 5 ёшгача бўлган болалар сонидан ошиб кетди. Бу ҳақда Ахios АҚШ Аҳолини рўйхатга олиш бюроси ҳисоботига таяниб хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, бундай демографик ўзгаришга дунё бўйлаб туғилиш даражасининг пасайиши ва ўртача умр кўриш давомийлигининг ортиши сабаб бўлмоқда.

 

Прогнозларга кўра, 65 ёш ва ундан катта ёшдаги аҳоли сони 2025 йилдаги 852 миллиондан 2060 йилга бориб қарийб 2 миллиардга етади. Шу даврда Ер юзининг умумий аҳолиси 10,23 миллиард кишига етиши кутилмоқда.

 

Ҳисоботда қайд этилишича, 2013 йилда дунё аҳолисининг 45 фоизи туғилиш даражаси авлодлар алмашинувини таъминлайдиган 2,1 кўрсаткичга тенг ёки ундан паст бўлган мамлакатларда яшаган. 2023 йилга келиб бу улуш 71 фоизга етган.

 

Демографик ўзгариш дунёнинг энг кўп аҳолига эга мамлакатларида ҳам кузатилмоқда. Хитой ва Ҳиндистонда туғилиш даражаси ҳозирда авлодлар алмашинувини таъминлаш учун зарур бўлган кўрсаткичдан паст. Бангладеш, Мексика ва Ветнам каби аҳолиси зич давлатларда ҳам туғилиш даражаси 2013 йилдан буён ушбу чегарадан пастлаган.

 

Мутахассислар фикрича, туғилиш даражасининг пасайиши ва аҳолининг қариши келгусида меҳнат бозори, ижтимоий ҳимоя ҳамда иқтисодий тизимларга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Тарихда илк бор 65 ёшдан ошганлар сони 5 ёшгача бўлган болалар сонидан ошиб кетди | Zamon.uz