Ўзбекистон

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси 35 та “Маҳорат мактаби”ни ташкил этди

Машғулотлар интернет журналистикаси, босма матбуот, телевидение, радио, ҳуқуқий, спорт ва фотожурналистика йўналишларида ўтказилади.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси 35 та “Маҳорат мактаби”ни ташкил этди

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси мамлакат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан республика ҳудудларида 35 та таниқли журналистнинг “Маҳорат мактаби”ни ташкил этди.

 

Ташаббус Уюшма Уставида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш мақсадида йўлга қўйилган. Унда ўзига хос ижод мактабини яратган журналистлар тажрибасини оммалаштириш, “Устоз-шогирд” анъаналарини қўллаб-қувватлаш ҳамда ёш журналистлар билан мунтазам ишлаш кўзда тутилган.

 

35 та “Маҳорат мактаби”нинг 20 таси Уюшманинг ҳудудий бўлимлари томонидан мувофиқлаштирилади. 15 таси эса Тошкент шаҳрида Уюшманинг марказий аппарати қошида фаолият юритади.

 

Тошкент шаҳридаги машғулотлар Ўзбекистон Миллий матбуот марказида, Контент марказида ва таҳририятларда ўтказилади. Бунинг учун зарур шарт-шароитлар яратилади. “Маҳорат мактаби”ни бошқарган ижодкорларни рағбатлантириш чоралари ҳам кўрилади.

 

Сабоқлар интернет журналистикаси, босма матбуот, телевидение, радио, ҳуқуқий журналистика, спорт журналистикаси ва фотожурналистика каби йўналишларда олиб борилади.

 

“Маҳорат мактаблари”га журналистика йўналишида таҳсил олаётган талабалар ҳамда соҳага қизиқувчи ёшлар жалб этилади. Машғулотлар якунида иштирокчиларга сертификат берилади.

 

Уюшма маълумотига кўра, мазкур ташаббус журналистларнинг янги авлодини тайёрлаш борасида бошланган тизимли фаолиятнинг узвий қисми ҳисобланади. Келгусида ушбу йўналишдаги амалий ишлар турли танловлар ва лойиҳалар орқали изчил давом эттирилади.

custom img

АҚШнинг Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси расман очилди

Бу Тинч океани шимоли-ғарбий минтақасида мамлакатнинг биринчи консуллик муассасаси ҳисобланади.

custom img

Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган топ-20 олийгоҳ аниқланди

“Битирувчилар сифати индекси” иш берувчиларга олийгоҳ битирувчиларининг тайёргарлик даражасини баҳолашда муҳим кўрсаткич бўлиб хизмат қилади.

custom img

Ҳисоб палатаси раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

Палата раисининг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Самарқандда болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон саммити ўтказилади

Саммитда глобал муаммоларнинг болалар ҳаётига таъсири муҳокама қилинади.

custom img

Хоразмлик фуқаро 824 млн жаримага тортилгани айтилмоқда

МИБ ҳолат юзасидан Zamon.uz'га расмий муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда бир кунда 22 та ЙТҲ содир бўлди, 4 киши жароҳатланди

4 сентябрь куни Тошкент автобусда 1,2 млн, метрода эса 862 мингдан ортиқ йўловчи ташилган.

custom img

Андижондаги “заправка”да Spark портлади

Ҳодиса оқибатида ёнғин чиқмаган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

custom img

Энди фуқаролар Президент Халқ қабулхонасига юборилган ўз мурожаатини назорат қилади

Мурожаат бўйича жавоб тайёрлангач, фуқарога махсус ҳаволани ўз ичига олган SMS-хабарнома юборилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"